ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Италия
03 июн 2014 15:29
Новости
ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Италия
Италия терма жамоаси дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири сифатида эътироф этиб келинади. Бу жамоа ҳар бир мусобақада ғолиблик учун курашиб келади.
Италия футбол федерацияси 1905 йилдан бошлаб ФИФАга аъзо киришган. 1954 йилда эса УЕФА ҳам аъзо бўлган.
Италия терма жамоаси Жаҳон чемпиони бўлишда ҳам фақатгина Бразилиядан ортда қолишмоқда. "Скуадра Адзурра"да тўртта чемпионлик мавжуд. шунингдек, Италия Жаҳон чемпионини номини муносиб ҳимоя қила олган икки термадан бири ҳисобланади. 1934 ва 1938 йилларда Италия Жаҳонда тенгсиз деб топилган. Бундай натижани фақатгина Бразилия такрорлай олган. Бразилияликлар 1958 ҳамда 1962 йилларда кетма-кет икки бор Жаҳон кубогига эга бўлишган.
Италия ҳар доим кучли таркиб ва тажрибали мутахассисга эга бўлган. Лекин шунга қарамай, Италия футболида ҳам катта пасайишлар кузатилган. 1986 - 2006 йиллар мобайнида Италия Жаҳон ва Европа чемпионатларида зафарли одимларини давом эттира олишмаган ва 20 йил мобайнида совринсиз қолиб кетишган.
Шу ўринда 1994 йилги мундиалда Италия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасида кечган финал ўйинини эслаб ўтмасдан илож йўқ. Ўша йили финалда икки грандлар тўқнаш келишади ва ғолиб номини пенальтилар серияси орқали аниқлашга тўғри келади. Муҳим паллада Роберто Баджонинг осмон-у фалакка тепган тўпи бутун Италия ҳалқини "шок" ҳолатига келтириб қўяди. Роберто Баджонинг ноаниқ тепган зарбаси неча минг-минглаб футбол ишқибозларини кўз ёшларига сабаб бўлади. Мундиалдан кейин кўплаб футболчилар терма жамоани тарк этишади. Шу жумладан Роберто Баджо ҳам.
Яна бир эслашга арзийдиган мусобоқа бу Европа чемпионати - 2000. Ўшанда Италия терма жамоасини афсонавий Дино Зофф бошқаради. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган "Скуадра Адзурра", кейинчалик Руминия ва Голландия термаларига қарши тўп тепишади.
Бу ўйин қаҳрамони эса Франческо Тольдо бўлади. Голландия ўша ўйинда асосий вақтда ҳам ва ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ҳам бир нечта 11-метрлик жарима зарбасини амалга оширишади. Лекин голландияликлар умумий ҳисобда атига биттасини Тольдо дарвозасига киргиза олишади. “Лоторея” баҳсида Италия Голландияни мағлуб этади ва финалга йўл олади. Финалда эса Франция Италия устидан ғалаба қозонади.
Шундан сўнг, Италия терма жамоасига Марчелло Липпи таклиф этилади. Ушбу мутахассис Германияда бўлиб ўтган мундиалда “Скуадра Адзурра”га тўртинчи Жаҳон кубогини олиб беради.
Ушбу катта ғалабадан сўнг, Италия футболида катта инқироз кузатилади. Айни пайтла ўша инқироз давом этмоқда десак ҳам бўлади. Авлодлар алмашуви ҳам Италия учун оғир кемоқда. Евро-2008 ва ЖЧ-2010да Италия ўзидан кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмайди. Бунга бир нечта омиллар сабаб бўлган. Кейинчалик 2012 йилги Европа чемпионати олдидан терма жамоа бошқаруви Чезаре Пранделли топширилади. Ушбу мураббийи қўли остида жамоа бир қатор ёрқин ўйинларни ўтказди ва ўша чемпионатда финалга қадар етиб борди. Лекин ҳал қилувчи беллашувда Испания Италияни мағлуб этиб, бош совринни ўзиники қилиб олганди. Аммо Италия учун Европа чемпионати муваффақиятли якунланган. Сабаби, Пранделли жамоасидан ҳеч ким финалгача етиб боришларини кутмаган эди.
Ҳозирги мундиал олдидан ҳам Италиядан юқори натижалар талаб этилмаяпти. Жамоада авлодлар алмашуви ҳалигача давом этмоқда ва “скуадра адзурра” ўз ўйин услубини шаккллантириш учун бироз вақт талаб этилади. Терма жамоада Буффон, Пирло ва Кьеллини сингари тажрибали футболчилари бор. Қолганлари асосан ёш футболчилар. Кўпчилиги учун эса бу мундиал дебют саналади. Жамоа сардори Буффон таъкидлаб ўтганидек, Италия ҳозирги таркиби билан чорак финалгача борса ҳам, бу улар учун яхши натижа ҳисобланади. Лекин Италия терма жамоаси ҳар доим кутилмаган натижаларни қайд эта олиши мумкин. Бунга мисоллар етарлича топилади. Нима бўлган тақдирда ҳам, Италия чемпионат фаворитлари қаторидан жой олади. Амалда улар қандай натижани кўрсатишларини эса мундиалдан сўнг билиб оламиз.
Италия 17 бор мундиал иштирокчисига айланган. Жами 80та ўйин ўтказиб, шуларнинг 44 баҳсида ғалаба қозонган ва 21 ўйинда дуранг қайд этган. Қолган 15 учрашувда эса мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати: 126-74.
Италия терма жамоаси ҳақида:
Ташкил топган йил: 1910
Минтақаси: Европа
Бош мураббий: Чезаре Пранделли
Жамоа сардори: Жанлуижи Буффон
Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Жанлуижи Буффон (137 ўйин)
Энг яхши тўпурар: Жижи Рива (35 гол)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 7
Илк ўйин: Италия - Франция 6:2 (1910 йил)
Энг йирик ғалабаси: Италия - АҚШ 9:0 (1948 йил)
Энг йирик мағлубияти: Венгрия - Италия 7:1
Эришган ютуқлари:
Жаҳон чемпиони: 4 карра (1934, 1938, 1982, 2006)
Европа чемпиони: (1968)
Олимпиада ғолиби: (1936)
Италия терма жамоасининг якуний таркиби:
Дарвозабонлар: Жанлуиджи Буффон («Ювентус»), Маттиа Перин («Женоа»), Сальваторе Сиригу («ПСЖ»).
Ҳимоячилар: Иньяцио Абате («Милан»), Андреа Бардзальи («Ювентус»), Леонардо Бонуччи («Ювентус»), Джорджо Кьеллини («Ювентус»), Маттео Дармиан («Торино»), Маттиа Де Шильо («Милан»), Габриэль Палетта («Парма»).
Ярим ҳимоячилар: Альберто Аквилани («Фиорентина»), Антонио Кандрева («Лацио»), Даниэле Де Росси («Рома»), Клаудио Маркизио («Ювентус»), Тиаго Мотта («ПСЖ»), Марко Пароло («Парма»), Андреа Пирло («Ювентус»), Марко Верратти («ПСЖ»).
Ҳужумчилар: Марио Балотелли («Милан»), Антонио Кассано («Парма»), Алессио Черчи («Торино»), Чиро Иммобиле («Торино»), Лоренцо Инсинье («Наполи»).
Терма жамоанинг якуний таркибига кира олмаган футболчилар: Антонио Миранте («Парма»), Жузеппе Росси («Фиорентина»), Маттиа Дестро («Рома»), Кристиан Мажжио («Наполи»), Мануэль Паскуаль («Фиорентина»), Андреа Раноккия («Интер»), Риккардо Монтоливо («Милан»), Ромуло Соуза («Верона»).
Шаҳбоз Беғамов
Комментарии