RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"ЖАР" стадионида фаррошлар йўқми? Новости

"ЖАР" стадионида фаррошлар йўқми?

Сўнгги пайтларда "ЖАР" стадионида айтарли ўйинлар бўлмаганлиги учун стадионнинг бугунги кундаги ҳолатига ачиниш кўзи билан қарайсиз.

Гап шундаки, стадион ўриндиқларига қачон сув тегиб артилганини билиш жуда қийин. Агар буни археологлар келиб аниқлаб бермасалар, чангни қўлингизда артиш орқали, унинг қалинлигидан келиб чиқиб бу ерга сўнгги маротаба қачон фаррошнинг қўли теккан экан деб юборасиз.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини "Машъал" билан бўлиб ўтган ўйинида кузатилган бу аянчли ҳолат, МТЖ ва ОТЖ ўйини олдидан бартараф этилса керак деб ўйлаган эдик. Афсуски адашган эканмиз.

Энг қизиғи "Оқ-Тепа" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам шу стадионда бўлган ва бунинг учун пойтахтликлар кичик бўлмаган суммани тўлаб ҳам берганлар. Шунда ҳам ҳеч бўлмаса ВИП ўриндиқлар артилмаган.

Ўз пайтида не-не юлдузларни кўрмаган бу стадионга кириб ҳозир футбол томоша қилишни алергияси бор мухлисларга ман этиш керак. Келинг, яхшиси буни суратларда томоша қиласиз.




ВИПга кирган одам, ВИП даражасида ўтириши керак...




Лекин ВИПдаги манзара бундай бўлса. Бир киши айтга экан: - яхши ҳам осмонда сигирлар учмайди...




ЖАРда ОАВ учун шароит йўқ ҳисоби. Манави чанг босган ойнали деворда ОАВ вакиллари ўйин суратини чизиб бемалол таҳлил қилсалар бўлади...




Ўйинга келган 1000 нафарга яқин мухлисларнинг деярли барчаси уйларига қўшимча иш олиб бордилар. Кимдир онасига, кимдир синглисига, яна кимдир аёлига шимларини ювиб беришни илтимос қилган бўлсалар ажаб эмас...




Бу сиз ўйлаган нарса эмас! Стадионда фаррош йўқ деб бўлмайди. Тушлик вақтида ювилган гиламларни қуритиш учун трибунага осиб қўйишган экан. Шунақанги хунук манзара, асти қўяверасиз. Лекин бундан айрим ишқибозлар унумли фойдаландилар...

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика