RU

Последние новости

21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  1 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  6 20:21АПЛ. "Арсенал" – "Тоттенхэм": Инкапье, Эзе, Мерино, Дансо ва Қудус асосийда!  2 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  3 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  9 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  13 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  14 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  7 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3

Жамшид Саидов: "ПРО курсидаги ўқиш "Машъал"даги ишимга ҳалақит бермайди" Новости

Жамшид Саидов: "ПРО курсидаги ўқиш "Машъал"даги ишимга ҳалақит бермайди"

"Бухоро" жамоасида мураббийлик қилиб келаётган Жамшид Саидовнинг мавсум тугаганидан сўнг клубни тарк этганидан хабарингиз бўлса керак.
Ёш мураббий айни дамда Тошкентда бўлиб ўтаётган ПРО мураббийлик курсида таҳсил олмоқда. Шунга қарамай, Саидовга "Машъал" жиддий таклиф билан чиқди. Эндиликда 35 ёшли мураббий "Машъал" ёшлар жамоасини бошқарадиган бўлди. Муборакдаги сафаримиз чоғида Саидовни суҳбатга тортдик.

- Жамшид ака, охирги пайтларда "Машъал"да фаолият юритишингиз хусусида кўп гапирилмоқда. Аммо расман иш бошламагансиз. ПРО курслдарида ўқишни давом эттирмоқдасиз. Айтингчи, газчилар раҳбарияти сизни қачон ишга таклиф этганди?
- "Бухоро"да мураббийлар штаби истеъфога чиққанидан сўнг "Машъал" расмийлари бундан хабар топган кўринади. Чунки бухороликлар билан орани очиқ қилганимдан сўнг, дастлаб Александр Хомяков қўнғироқ қилиб жамоасига таклиф этди. Кейинчалик эса жамоа ижрочи  директори Илҳом Қурбонов мен билан аълоқага чиқиб, келаси йил мураббийлар штабида ишлаш таклифини ўртага ташлади.

- "Машъал" сиз учун бегона жамоа эмас. Сабаби илгари ҳам Муборакда ишлагансиз. Тўғрими?
- Ҳа, албатта. Таъкидлаб ўтганингиздек бу ерда олдин ҳам фаолият юритганман. Шунинг учун бу борада узоқ ўйланиб ўтирмадим ва лаббай дея жавоб бердим. Жамоада ишлаш учун барча шароитлар муҳайё этилган. Фақат ишлаш талаб этилади.

- Жамоадагилар қайтишингизни қандай қарши олишди?
- Ҳаммаси яхши. Муаммо йўқ. Бу ерда мен билган инсонлар кўп. Ўртада ўзаро ишонч бор.

- Келаси йил ёшлар жамоасига устозлик қилишингиз тўғрисида маълумотга эгамиз. Айтингчи йиғин қачондан бошланади?
- Режага кўра, январь ойининг дастлабки ҳафтасидан бошлаймиз.

- ПРО курси апрель ойига қадар давом этишини инобатга оладиган бўлсак. Бу янги жамоангиздаги ишингизга таъсир ўтказмайдими?
- Менимча ундай бўлмайди. Чунки бу ерда мендан ташқари маҳаллий йигитларнинг имкониятини жуда яхши биладиган мураббий Дилшод Андаев ҳам бор. Ўйлайманки ёрдамчиларим мен йўқлигимда ишни давом эттириб тураверишади.

- Янги мавсумда сизга ассисентлик қиладиган бўлди?
- Ҳозирча бу масала тўлиқ ҳал этилгани йўқ. Номзодлар етарлича топилади. Фақат янги йилда аниқ бўлск керак.

- "Машъал" ёшлар жамоасига аввалги иш жойингиз бўлмиш Бухородан ҳам истеъдодли футболчиларни жалб этишингиз мумкинми?
- Менимча йўқ. Чунки Муборакдаги академиядан етишиб чиқаётган ўйинчилар талайгина. Боз устига ёшлар жамоасида ўйинчиларни олиб юриш ярамайди. Асосий таркиб бўлса ҳам бошқа гап эди.


Исломбек Рустамбеков, Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика