RU

Последние новости

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  62 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Жафар Ирисметов: "СА"да ҳар хил қизиқарли янгиликлар ва мақолалар чоп этилади" Новости

Жафар Ирисметов: "СА"да ҳар хил қизиқарли янгиликлар ва мақолалар чоп этилади"

29 ноябрь куни Тошкентдаги "Ёшлик" спорт мажмуасида "Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз" акцияси ва championat.asia сайтининг тўрт йиллиги нишонланди. Ушбу тадбирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жафар Ирисметовни суҳбатга тортдик.
"Бунқанги савоб ишларни ташкил этиб жуда яхши иш қилинди. "СА" сайти жуда савобли ишни йўлга қўйди. Бир оғиз таклиф этганларингга жон деб келдик. Бу фожеа футболдан ташқарида бўлган бўлсада, барибир футболчи билан содир бўлди. Футболда катта жароҳатлар учраб туради. Футболчилар ҳар қандай ҳолатда ёлғиз ташлаб қўйилмаслигига гувоҳи бўлдик. Бу нарса Камолиддин Кенжаевдан бошланди. Худо кўрсатмасин бошқа чарм тўп усталари ҳам оғир жароҳат олгудек бўлса, улар ҳеч қачон ёрдамсиз қолиб кетишмайди. Ушбу тадбирни ташкил этишганига жуда хурсанд бўлдим. Бу нарсалар жуда керак. Ҳар доим шунақанги тадбирларни ташкил этиб турилса мақсадга мувофиқ бўларди. Камолиддин Кенжаев саломатлик тилаб қоламан", - дея ўз фикрларини бошлади Жафар Ирисметов.

- Бугун терма жамоадаги собиқ футболчилар билан бирга тўп тепдинглар. Умуман учрашувдаги таассуротларингиз?

- Анчадан бери бирга тўп тепмагандик. Шу боис жанговор дуранг натижасини қайд этилди (кулади). Лекин барибир тажрибали ҳамкасбларимиз ҳали ўз спорт формаларини йўқотмаганликларига гувоҳ бўлдик. Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов, Бахтиёр Ашурматов ва бошқа қадрдонлар билан авваллари терма жамоада бирга фаолият кўрсатганмиз. Бир-бирларимизни тушуниб ўйнадик. Умуман барча ўйнаган футболчиларимизда катта тажриба бор. Бу беллашувда натижа муҳим эмасди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ушбу нарсаларни келажакда ёйиш деб ўйлайман.

- Бугун "СА" ўзининг тўрт йиллик туғилган кунини нишонламоқда. Сайтимиз ҳақида фикрларингиз?
- Тўғрисини айтсам, сўнгги вақтларда фақат шу сайтга кириб турибман. Чунки ушбу сайтда нафақат Олий лига, балки биринчи лига учрашувлари, натижалари, футболчилари ва мураббийлари ҳақида ҳам ёритиб борилади. Бундан ташқари "СА"да ҳар хил қизиқарли янгиликлар ва мақолалар чоп этилади. Қисқа қилиб айтганда, нима янгилик бўлса "СА" орқали билиб борамиз.
Сайт ижодкорларининг ишларига ривож тилайман. Ушбу сайт ўқувчиларининг кўпчилиги футболнинг ҳақиқий ишқибозлари бўлса керак деб ўйлайман. Барча мухлислар ва ўқувчиларга омад ёр бўлсин. Уларга терма жамоамизнинг Осиё кубоги ўйинларида ғалабаларини бирга нишонлашни тилаб қоламан. Телевизор орқали бўлса ҳам, терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришларини истардим. Кейинги йили старт оладиган миллий чемпионатимиз ўйинларида ҳам мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламан. Нафақат сайтдан, балки стадионда келиб ўз севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришларини сўраган бўлардим. Интернет яхши, аммо стадионга келиб мухлислик қилиш янада яхшироқ. Футбол мухлислар билан файзли. Ўйлайманки, кейинги йилдан бошлаб мухлисларимиз миллий чемпионат ўйинларимизда стадионни тўлдириб ўтиришади.  

- Ўзингизни келажакдаги режаларингиз ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз...?

- Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, 1-декабрдан бошлаб А лицензиясига ўқийман. Ўқишни тугатиб, А лицензиясини олсам, мураббийлик фаолиятимни бошлайман.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика