RU

Последние новости

08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  0 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  11 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  35 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  25

"Зенит" "Краснодар" етакчисини Дзюбага алмашмоқчи бўлган Новости

"Зенит" "Краснодар" етакчисини Дзюбага алмашмоқчи бўлган

Трансфер ойнаси ёпилишидан олдин "Зенит" клуби "Краснодар"га Фёдор Смоловни Артём Дзюбага алмаштиришни ва яна қўшимча пул ҳам таклиф қилган.


Олдинроқ, Фёдор Смолов "Зенит"да пайдо бўлиши мумкин эди. Ўшанда, "Краснодар" уни Александр Кокорин ёки Олег Шатовга алмашиб, қўшимча ҳақ ҳам олиш шарти билан таклиф қилган эди. "Зенит" эса юқоридаги ўйинчиларга ишонч билдирилгани сабаб рад этган эди. Кейинроқ, питерликлар бошқа таклиф билан чиқишди: Дзюба ва қўшимча пул Смолов учун. Бу сафар “Краснодар” рад жавобини берди. Сабаби, Галицкийнинг бу футболчига нисбатан ҳеч қандай қизиқиши йўқ эди. "Зенит" учун трансфернинг соф нархи 16 млн евро бўлиб, қўшимча бонуси эса 2 млн еврони ташкил этади. Аниқ қилиб айтадиган бўлсак, Дзюба Роберто Манчинининг ўйинчиси эмас. Жаҳон чемпионати олдидан бўлган вазиятга бош вазир Виталий Мутко аралашди.

Трансфер ойнаси ёпилишидан 3 кун аввал Смоловни алмаштириш борасида сўнгги қарор қабул қилинди. Фурсенко 10 млн евро ва 2 млн евро бонус эвазига Дзюбани ижарага беришни таклиф қилди. Галицкий ҳам ўзининг шартларини қўйди. У 16 млн евро + Дзюбани ижарага олишини айтди. "Зенит" эса бу вақтга қадар бюджетининг асосий қисмини сарфлаб юборгани туфайли шартга рози бўла олмади ва битимдан воз кечди.

Мана шу кеч олиб борилган музокаралар Дзюбанинг "Локомотив"га ўтишини барбод қилди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика