RU

Последние новости

08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  15 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  7 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  6 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  12 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  4 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  5 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  17

Зенан Займович: "Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда" Новости

Зенан Займович: "Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда"

"Сўғдиёна" учун ўтган тур муваффақиятли келди, дейишимиз мумкин. Жамоа "Қизилқум"дан устун келди.

Шу тариқа, "бўрилар"нинг 17 учрашувдан иборат ғалабасиз сериясига якун ясалди. Бошкович шогирдлари сўнгги бор ўтган йилнинг августида "Динамо"ни таслим этганди. Ғалаба голини эса жамоанинг босниялик ҳужумчиси Зенан Займович урди. Мазкур учрашувдан сўнг европалик форварднинг фикрлари билан қизиқдик. 

Согдиана

Дзенан Займович - 73'

Суперлига. Тур 7

22/04/2023, 17:00

0
:
1
Завершен

Кызылкум

45'
90'
36'  Санжар Шоахмедов
71'  Элер Орифов (Бобурбек Юлдашев)
71'  Хислат Халилов (Даниэл Насриддинов)
73'  Дзенан Займович
73'  Даниэл Насриддинов
78'  Миржалол Абдумуталов (Искандар Шайкулов)
78'  Джасур Хасанов О (Улугбек Абдуллаев)
84'  Даниэл Насриддинов
90'  Санжар Шоахмедов (Аюбхон Номанов)
19'  Ифеанйи Ифеанйи
29'  Муродбек Рахматов
31'  Муродбек Рахматов
53'  Шерали Джураев
72'  Джасур Холтураев (Олег Толмасов)
82'  Ислом Кенжабоев (Виктор Мбаома)
82'  Шерали Джураев (Ислом Тошпулатов)
90'  Ифеанйи Ифеанйи

- Зенан "Қизилқум" билан учрашув ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Биз учун узоқ кутилган ғалаба бўлди, деб ўйлайман. "Қизилқум" билан учрашувда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Муҳими ортга жуда муҳим 3 очко билан қайтдик. 

- Аввалги мураббийга нисбатан Бошкович бошқарувида ҳаракатларингиз ўхшаяпти. Кетма-кет иккита учрашувда гол урганингиз мисол...

- Фақат мен эмас, бутун жамоа муваффақиятсизликка учраганди. Бу ҳам футболнинг бир қисми. Ҳаракатларим жамоага ёрдам бераётганидан хурсандман. Тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Жамоани қуйи ўринлардан олиб чиқиб кетишимиз керак эди.

- Одатда биргина ғалаба кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. "Сўғдиёна"дан навбатдаги ўйинларда ҳам ижобий натижа кутиш мумкинми?

- Эндиликда ҳаммаси яхши томонга ўзгаришига юз фоиз ишонаман. Футболда энг муҳими руҳий томонлама тикланиш. Ғалаба ишончимизни оширади. Кейинги ўйинларда бошқача "Сўғдиёна"ни кўришингиз мумкин.

- Европа мамлакатларида ўйнаган футболчи сифатида Ўзбекистон Суперлигасини қайси давлат чемпионатига қиёслаш мумкин?

- Лигаларни бир-биридан таққослаш жуда қийин. Лекин Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда. 

- Футболдан ташқари вақтларда Жиззахда зерикиб қолмаяпсизми? Айнан нима сизни кўпроқ қизиқтирмоқда?

- Кинолар кўраман, китоб мутолааси билан шуғулланман. Умуман олганда доим бандман, зерикишга вақт йўқ.

- Жамоадаги энг яқин дўстингиз ким?

- Сердер Сердеров ва Тарик Исич.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика