RU

Последние новости

00:25Евро-2024. Испания - Хорватия 3:0  0 00:21АҚШ Копа Америка учун таркибини эълон қилди  0 00:20Италия — Албания 2:1 (Матнли трансляция)  6 00:05Евро-2024. Венгрия - Швейцария 1:3  0 23:51"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Футболчиларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг"  15 23:42Жамшид Саидов: "Клубимиз раҳбарияти трансфер тақиқи юзасидан ишлаяпти"  8 23:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда мағлуб бўлди, Йўлдошев эса...  2 23:02Италия — Албания. Таркиблар маълум  2 22:56Евро-2024. Испания пенальтидан гол уролмаган Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди  21 22:20"Ливерпуль" испан хавбеки учун деярли 60 миллион евро беришга тайёр  0 22:20Суперлига. Тўртта қизил, иккита пенальти белгиланган учрашувда «Андижон» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Андижонликлар ҳакамнинг қарорларига норозилик билдириб маълум вақт майдонга тушишни исташмади!  85 21:55"Нефтчи" - "Сурхон" учрашувида ғолиб аниқланмади  48 21:40Расман: "Атлетико" футболчиси Туркия клубига ўтди  1 20:41Ямал бир неча дақиқалардан сўнг Европа чемпионатлари тарихидаги энг ёш ўйинчига айланади  11 20:18"Арсенал" Онана учун 50 млн фунтдан ортиқ тўлаши мумкин  1

Зайниддин Тожиев: "Бу жамоа аввалги "Зомин" эмас" Новости

Зайниддин Тожиев: "Бу жамоа аввалги "Зомин" эмас"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Зайниддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бизнинг мақсадимиз кубок доирасидаги ҳар бир учрашувда ёш футболчиларга тажриба тўплашлари учун имконият яратиб бериш. Ўйин борасида айтадиган бўлсам, йигитлар ҳаракат қилишди. Тажриба борасида "Локомотив" устун эканлиги кўриниб турди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман.


- Футболчиларингизни ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Айтиб ўтганимдек, йигитлар кучли рақибга қарши қўрқмасдан ҳаракат қилишди. Жамоамиз ёш, шу каби ўйинлар орқали тажриба тўплаймиз. Қаердадир бир қадам етмай қолаяпти. Ишлаймиз, ишлашда давом этсак, вақти келиб натижа ўзи келади.

- Ўйиндаги ягона гол пенальтидан киритилди. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамлар қарорини кўриб чиқадиганлар бор. Биз муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Вазият такрорини кўриб чиққанимиз йўқ.

- Мухлисларга маълумот ўрнида, бу жамоа аввалги "Зомин" эмас, шундайми?

- Ҳа, шундай. Ҳозир мутлақо бошқа, янги клуб тузилган. Лекин уй учрашувларимизни "Зомин" стадионида ўтказамиз.

- Кубокда гуруҳдан чиқиш вазифаси борми?

- Биз кўпроқ тажриба тўплашни мақсад қилганмиз. Кўрдик, Суперлига клубига қарши ўйнай олар эканмиз. Ҳеч бир жамоа ютқазиш учун майдонга чиқмайди. Биринчи лига учрашувларига ҳам жиддий ҳозирлик кўраяпмиз.



Рейтинг: -1   

Комментарии

   
13 апр 22:07:54
Olim
Зоминмклуби футболчиларданмксрз булса,Диёр га мумкинми урнига не причем командани куйиш
   
13 апр 22:05:44
Olim
Спорт принциплари кани
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика