RU

Последние новости

18:43VAR хатоларисиз АПЛ муқобил жадвали тақдим этилди. "Арсенал" очколаридан маҳрум бўлган  0 18:16"Эспаньол" дарвозабони Жоан Гарсия "Барселона"га ўтишини истисно қилмади  0 17:53Конференциялар Лигаси финали учун превью: "Челси" "Бетис"ни ютиб, тарихга кира оладими?  1 17:25"Реал" "Арсенал" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи  0 16:58Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли бошлаган Арда Туран "Шахтёр" бош мураббийига айланди  0 16:36Жўрабоев, Сафаров, Паншанбе, Самиев, Шарипов... Тожикистон термасининг Камбоджа ва Филиппинга қарши ўйинлар учун таркиби  1 16:12"Насаф" "Андижон"ни мағлуб этиб, кетма-кет 3-марта Суперкубокни қўлга киритган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:00Европадаги барча чемпионлар: элитадан то экзотика мамлакатларигача. Гегемонлик қайси мамлакатда ўзгарган ва қайси мамлакатда ўзгаришсиз қолди?  5 15:42Суперкубокда пенальти белгиланиши тўғри бўлдими? Суперлиганинг 11-турида нечта ҳакамлик хатолари юз берди?  26 15:32Габриэл, Йўлдошев, Абдуманнопов, Баратов, Жиянов ва бошқалар... Суперлига 11-тур рамзий терма жамоаси  1 15:15Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 Францияга қарши ўртоқлик ўйинини харажатларсиз ўтказади  15 14:49Стефан Чолович: "Совринга эга чиқиш – ҳар доим ёқимли"  2 14:24Ла Лига клублари ўтган мавсум қанча даромадга эга бўлгани маълум  7 13:57Хаби Алонсо: "Беллингем клубнинг келажакдаги лойиҳаларида асосий роль ўйнайди"  2 13:28Рэшфорд "Астон Вилла" билан хайрлашди  0

Суперлига. Тўртта қизил, иккита пенальти белгиланган учрашувда «Андижон» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Андижонликлар ҳакамнинг қарорларига норозилик билдириб маълум вақт майдонга тушишни исташмади! Новости

Суперлига. Тўртта қизил, иккита пенальти белгиланган учрашувда «Андижон» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Андижонликлар ҳакамнинг қарорларига норозилик билдириб маълум вақт майдонга тушишни исташмади!

"Қизилқум" ҳамда "Андижон" ўртасида ўтказилаиган Суперлиганинг 11-тур ўйини якунланди.

"Қизилқум" – "Андижон" 3:3 

Гол: 3 - Акаки Шулая, 42 - Элгужа Лобжанидзе (пен ), 44 - Рустам Турдимуродов, 78 - Рустам Турдимуродов (Бектемир Абдуманнонов), 90+ - Акаки Шулая (пен)

15 июнь. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Сардор Исматуллаев 

Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Никита Мустафин

VAR: Азиз Асимов

AVAR: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Феруз Ғаниев

"Қизилқум": 12.Роберт Озолс, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 7.Даврон Анваров (27.Шоҳбоз Жўрабеков, 67), 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Элгужа Лобжанидзе (77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 67), 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 23.Самандар Шукуриллаев, 25.Азизбек Усмонов.

Захира: 1.Хумоюншоҳ Сайётов, 9.Хумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 24.Абдуҳолиқ Турсунов, 37.Шерзод Файзиев, 71.Жамолиддин Убайдуллаев, 79.Диёр Раҳматиллоев.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов ( 9.Леван Арвеладзе,70), 10.Илҳомжон Абдиғаниев, 13.Сардорбек Азимов (7.Шерзод Эсанов, 70), 15.Владимир Бубаня, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (99.Шаҳром Самиев.70), 28.Исломбек Маматказин, 66.Илҳомжон Алижанов (14.Абдураҳмон Комилов, 70), 71.Бектемир Абдуманнонов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 79), 77.Рустам Турдимуродов.

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 19.Суҳроб Бердиев, 21.Илдар Маматказин, 94.Армин Бошняк, 

Огоҳлантириш: 2 - Сардорбек Азимов, 73 - Абдулвоҳид Ғуломов, 83 - Абдураҳмон Комилов, 90 - Шаҳром Самиев

Четлатиш : 24 - Илҳомжон Абдиғаниев, 89 - Сардорбек Азимов, 90+ 12 - Александр Хомяков


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Қаршида бўлиб ўтган баҳс Суперлиганинг жорий мавсумдаги энг қизиқ ва шиддатли учрашувлардан бири бўлди

90+12. Четлатиш: Александр Хомяков ҳам ҳакам томонидан четлатилди

90+8. ГОООЛ. Арвеладзе ҳисобни тенглаштирмоқда, «Андижон» жамоасини ҳеч ким ҳеч қанақасига синдира олмади

Ҳакам иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берди

90+2. ГОООЛ. Акаки Шулая ҳисобни ўзгартирди

89. Четлатиш: Захирага олинган Азимов ҳакамга гапиргани учун четлатилди

88. Андижонликлар майдонга тушишни исташмаяпти. Улар бугунги ҳакамликдан жуда қаттиқ норози бўлишмоқда

87. Ҳакам пенальти белгилади

86. Ҳакамни ВАрга чақиришди. Меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин

83. Огоҳлантириш: Комилов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

81. Ўзгариш: Ваҳобовнинг ўрнига Убайдуллаев тушди

79. Ўзгариш: Бектемирнинг ўрнига Соҳибжонов майдонга тушди

78. ГОООЛ. Турдимуродов ҳақиқий ҳужумчилардек ҳаракат қилди ва ўз имкониятидан фойдаланди. Бектермирдан навбатдаги ассист

73. Огоҳлантириш: Абдулвоҳид Ғуломов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

72. Бектемир Абдуманноновнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

71. Мезбонларнинг сардорида ажойиб имконият пайдо бўлди, бироқ унинг тезлиги унга панд берди

70. Ўзгариш: Леван Арвеладзе, Шерзод Эсанов, Абдураҳмон Комилов ва Шаҳром Самиев майдонга тушди, улар Илҳом Алижонов, Сардорбек Азимов, Муҳаммадкарим Тоиров ва Фарход Бекмуродовни алиштиришди

68. Андижонликлар сафида ҳам ўзгариш бўлади. Мураббийлар бир йўлла тўрт нафар футболчини алиштирмоқчи

67. Ўзгариш: Файзуллобек Жуманқўзиев ва Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушмоқда. Улар Даврон Анваров ва Элгужа Лобжанидзе

63. Гиорги Кухианидзе ажойиб имкониятдан фойдалана олмади



60. Ваҳобовдан супер узатма, бироқ Элгужа Лобжанидзе тўпни тўхтата олмади

58. Бубаня боши билан зарба йўллади, бироқ тўпга аниқлик етишмади

57. Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳужум қилишга интилмоқда, ҳозирча муваффақиятсиз. Мезбонлар эса максимал даражада тўпни эгалашга интилишмоқда

53. Шулаянинг узатмасини Литовка қайтарди. Қайтган тўпни эса меҳмонлар ҳимоячиси жарима майдончасидан чиқариб юборди.

49. Акакининг зарбасини Владимир Бубаня қайтармоқда. «Мезбонлар» иккинчи бўлимни яхши бошлашди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчо бўлимга дақиқа қўшиб берди

44. ГОООЛ. СУПEР ГОООЛ! Рустам Турдимуродовдан Акакига жавоб. Тур голига навбатдаги даъвогар

43. АКАКИ. Грузиялик футболчининг зарбаси тўцинга тегмоқда. Агар ушбу зарба гол билан якунланганда яна бир супер гол гувоҳига айланган бўлардик

42. ГОООЛ. Элгужа Лобжанидзе ҳисобни ўзгартирди

Сардор Исматуллаев ВАР билан суҳбат қурмоқда. Ҳакамнинг фикри ўзгармади ва андижонликлар дарвозасига пенальти қўйилди

40. Ҳакам Ваҳобовга жарима майдончасининг ичида қўполлик ишлатди деб ҳисоблади ва пенальти қўйди

37. Бугунги учрашувда майда ва жиддий қўполликлар кўпайиб кетмоқда. Ҳакам ҳар бир вазиятга хуштагини чалмоқда

32. Огоҳлантириш: Меҳмонлар бош мураббийи ҳакамнинг қарорларини очиқчасига намоён қилди ва шу сабабли огоҳлантирилди

28. Акакини жаримадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

26. Ғиёсов учрашувдаги иккинчи голни урди, бироқ ён ҳакам байроғини кўтарди



24. Четлатиш: Сардор Исматуллаев Илҳом Абдуғаниевга қизил кўрсатди.  Ўзи шундоғам қийин аҳволда бўлиб турган «Андижон» қолган 70 дақиқани бир киши кам бўлиб ўйнайди

22. Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми ва яна ҳеч ким бу тўпга етиб кела олмади

16. Шаҳзодбек Раҳматуллаевнинг жаримадан узатган тўпини меҳмонлар ҳимояси қайтармоқда

14. «Андижон» жамоаси футболчилари бош ҳакам билан кўп баҳслашишмоқда. Ҳозирча ёш ҳакамнинг қарорлари меҳмонларга ёқмаяпти

11. Голдан сўнг меҳмонларнинг ҳужумлар сонини ортмоқда. Абдуманноновнинг жаримадан узатган тўпи ҳеч кимга тегмади

3. ГОООЛ. Акаки Шулая жарима зарбасидан супер гол урмоқда. Тур голига номзод

2. Огоҳлантириш: Сардорбек Азимов ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


 

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш автомобили майдонга келди, энди учрашув бошланишга барча нарса тайёр

Тез тиббий ёрдам машинаси стадионга етиб келмагани сабабли ўйин бошланиши бироз кечикмоқда

Рейтинг: -50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика