Зайниддин Тожиев 2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи
24 янв 2021 16:07
Новости
Зайниддин Тожиев 2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи
Бу ҳақда терма жамоалар бўлим бошлиғи Азизбек Ҳайдаров "СА"га берган интервьюсида айтиб ўтди. Унга кўра Зайниддин Тожиев 2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Унинг олдига терма жамоани жорий йил Хитойда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёрлаш вазифаси қўйилган. Мазкур мусобақада 2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган футболчилар иштирок этадилар.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу кунгача бу мусобақада иштирок этмаган. 3-маротаба бўлиб ўтадиган турнирнинг амалдаги ғолиби Жанубий Корея бўлиб, улар финалда эронлик тенгқурларини 1:0 ҳисобда мағлубиятга учратган эдилар. Мазкур мусобақадан кейин, 2008 йиллар терма жамоаси 2024 йил бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии