RU

Последние новости

04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  1 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  17 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1

Зафар Холмуродовдан бугунги иккита ўйинга башорат Новости

Зафар Холмуродовдан бугунги иккита ўйинга башорат

Ниҳоят, орзиқиб кутган кунлар келди. Бугун анчадан бери кутилган Суперлига 1-тур баҳслари старт олади.

Биз бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин олдидан таниқли собиқ ҳужумчи, фаолиятининг ёрқин дамларини "Насаф" ва "Машъал" клубларида ўтказиб, Қашқадарё фахрига айланган юлдузлардан бири Зафар Холмуродовга юзландик. Холмуродов бугунги ўйинлар борасида ўз фикрини билдирди.

- "Мавсум энди бошланяпти. Кўп жамоаларнинг таркиби кескин ўзгариб кетган, шу боис биринчи турдан олдин аниқ бир нарса дейиш қийин. Шунга қарамай, бугунги иккита учрашувга ўз фикримни билдириб ўтаман".  

"Қизилқум" - "Локомотив" ҳақида:

- "Бугун Навоийда мавсумнинг очилиш ўйини бўлади. Стадионга кўплаб мухлислар келиши кутилмоқда. Бу ўйинда "Локомотив" фаворит, чунки бу жамоа таркиби анча шаклланган, қолаверса, "Локо" чемпионлар лигасида ўз ўйинини кучайтириб олди. "Қизилқум" ҳақида эса бирор гап айтиш қийин. Бир нечта янги футболчилар таркибга қўшилган деб эшитдим. "Қизилқум" бугун дуранг ўйнаши ёки ғалаба қозониши мумкинми? Мумкин албатта, мана яқинда кўрдик, "Эспаньол" ҳам ўз уйида "Реал"ни мағлуб этди. Шундай экан, бу - футбол. Лекин менинг тахминим "Локомотив" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонса керак".

"Нефтчи" - "Насаф" ҳақида:

- "Ўйин томонлама "Насаф" кучли, лекин "Нефтчи" майдон эгаси сифатида ўйнайди. Фарғоналиклар ҳам кўплаб янги ўйинчилар билан шартнома тузишди. Аммо янги таркибнинг бирданига яхши ўйнаб кетиши осон бўлмайди. "Насаф"да эса ўйин анча шаклланган. "Насаф" ҳам "Локомотив"га ўхшаб ОЧЛда ўйин амалиётига эга бўлди. Менимча, бугун "Нефтчи" асосан иштиёқ эвазига ўйнайди. Лекин айтиб ўтганимдек, 1-тур олдидан аниқ гап айтиш мушкул. Тахминим эса "Насаф" 2:0 ҳисобида ғалабага эришади".

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика