RU

Последние новости

00:10Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома" (Онлайн натижа)  9 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   1 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   0 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  12 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  9 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  4

Зафар Холмуродов шогирдлари вилоят ҳокими Кубогини қўлга киритишди Новости

Зафар Холмуродов шогирдлари вилоят ҳокими Кубогини қўлга киритишди

Бугун Қарши шаҳридаги “Насаф” футбол мактаби қошидаги сунъий майдонда Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги мусобақасининг ўчинчи ўрин учун ҳамда финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги мусобақаси кейинги пайтларда воҳада анъана мақомини олган футбол байрамига айланиб бормоқда. Бу мусобақа катта футбол мавсуми олдидан футболни соғиниб қолган мухлислар учун ҳам, мураббийлар учун ҳам айни муддао бўлмоқда.

Бугун “Насаф” футбол мактабига кўплаб томошабинлар ташриф буюришди ва улар ёш футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларини кўришиб катта завқ олишди.

Финалда “Насаф”нинг собиқ ҳужум қироли – Зафар Холмуродов шогирдлари – “Насаф” ўринбосарлари ҳамда Нишон туманидаги Нуристон шаҳрининг “Нуристон” жамоаси ўзаро куч синашишди.

Ўйин бошидан майдондаги футболчилар катта шиддат билан курашни бошлаб юборишди. Дастлаб орадаги ҳисобни “Насаф” ёшлари очишди, 10-рақамдаги Ислом Рашидхонов ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу голга “Нуристон” жамоаси 24-дақиқада жавоб қайтаришди, бу голни Тоҳир Абдураззоқов Умиджон Эргашев қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир вақтда “Нуристон” жамоаси ҳисобда олдинга ўтиб олди. 37-дақиқада Алибек Раҳматуллаев ўртадаги ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди. Мана шу ҳисобда жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.
Финалда мағлубиятга учраётган “Насаф” ёшлари вазиятни ўнглашлари талаб этиларди. Зеро, жамоа мусобақа мезбони саналарди. Қолаверса, Зафар Холмуродов ўз шогирдларини ғалаба учун руҳлантириши керак эди. Стадионда йиғилган мухлислар ҳам шуни кутишаётган эдилар.

Иккинчи бўлимда ҳам бош соврин учун кураш жуда кескин кўриниш олди. Тўп учун майдоннинг ҳар бири нуқтасида катта кураш кетди. Учрашувнинг 68-дақиқасига келиб, ёш “Насаф”чилар ўзларининг учинчи голини уришга муваффақ бўлишди. Финалнинг ҳал қилувчи голига иқтидорли ва умидли ёш футболчи Дилшод Хушбаков муаллифлик қилди. Ана шу ҳисоб учрашув сўнгигача ўзгармай қолди ва Зафар Холмуродов шогирдлари учрашувни ғалаба билан якунлашди.

Учрашув сўнгида вилоят футбол федерацияси раҳбарияти ва воҳа футболи фахрийлари ғолиб ҳамда мусобақанинг иккинчи, учинчи ўринларига сазовор бўлган жамоаларга мусобақа кубоги, дипломлар ва қимматбаҳо мукофотларни топширишди.


Бош соврин соҳиби – “Насаф” (Ё) вакили


Иккинчи ўрин соҳиби – “Нуристон” вакили


Учинчи ўрин соҳиби – “Насаф” (Ё) вакили

Қуйида финал учрашувнинг қайдномаси билан танишинг:

Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги финали 7 февраль 2015 йил
“Нуристон” – “Насаф” (Ё) 2:3 (2:1)
Голлар: Абдураззақов Тоҳир 24-1:1, Раҳматуллаев Алибек 37-2:1 – Рашидхонов Ислом 15-0:1, Очилов Самандар 55-2:2, Хушбаков Дилшод 68-2:3.

“Нуристон”: 17.Холмуродов Ғанишер, 5.Боймаматов Улуғбек, 2.Холмуродов Фахриддин, 17.Рамозонов Жавлон, 14.Мустафоев Шерзод, 11.Жумаев Фарҳод, 13.Юсупов Алишер, 18.Полвонов Ойбек, 20.Абдуразоқов Тоҳир, 9.Жайбалов Дилшод, 10.Ибрагимов Алишер.

Заҳирадагилар: 16.Ҳайдаров Тимур, 8.Рахматуллаев Алибек, 6.Усмонов Абубакир, 4.Шаропов Арслон, 7.Маъруфов Шоҳжаҳон, 3.Нусратуллаев Руслан, 19.Нусуров Арслон.
“Насаф” (Ё): 21.Эргашев Умиджон, 4.Тўраев Ботиржон, 5.Жавлиев Раҳимбек, 7.Олимов Акмалжон, 8.Қўзиев Сирожиддин, 10.Рашидхонов Ислом, 11.Абдухолиқов Бобур, 17.Очилов Самандар, 20.Муродов Акбар, 22.Кенжабоев Ислом, 33.Алижонов Илҳом.

Заҳирадагилар: 48.Шарипов Музаффар, 2.Саъдуллаев Сардор, 9.Хушбаков Дилшод, 13.Кенжабоев Абдулазиз, 14.Бердиқулов Достон, 19.Маматқулов Дадажон, 28.Каримов Диёр.

Учрашувнинг фахрли ўчинчи ўрни учун курашда Муборакнинг “Машъал-2” жамоаси Ғузорлик “Шўртан” (Ё) жамоасига ҳеч қандай имкон қолдирмади. Улар рақиблари дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритишиб, ғалабани нишонлашди.

3-ўрин учун
“Машъал-2” – “Шўртан” (Ё) 4:0 (2:0)

Голлар: Сагдуллаев Шамсиддин 3-1:0, Сулеймонов Сардор 10-2:0, Юсупов Муни Мирмуҳсин 52-3:0, Юлдашев Шокир 56-4:0.

“Машъал-2”: 77.Олимжонов Хусан, 9.Рустамов Сунат, 24.Юсупов Мухиддин, 8.Исмоилов Жафар, 6.Иноятов Ахрор, 14.Рахмонов Бегзод, 7.Сагдуллаев Шамсиддин, 4.Қосимов Миржалол, 19.Юсупов Муни Мирмуҳсин, 11.Юлдашев Шокир, 2.Сулейманов Сардор.

Заҳирадагилар: 17.Ахмедов Санжар, 20.Жўраев Абдурасул, 26.Назаров Ёдгор, 18.Жўраев Ойбек, 5.Муратазаев Ботир, 10.Абдурасулов Руҳиддин, 3.Мурадуллаев Алвеш.

“Шўртан” (Ё): 1.Рахимов Акмал, 34.Абдиев Илхом, 6.Файзуллаев Йўлчи, 44.Абдимуратов Урал, 26.Сатторов Мирмуҳсин, 40.Ҳайдаров Рустам, 2.Тўраев Бобур, 20.Холмирзаев Сирожиддин, 37.Эргашев Умрзоқ, 19.Тоғаев Элдор.

Заҳирадагилар: 12.Бекназаров Шокир, 48.Махатов Ҳайитмурод, 25.Каримов Жаҳонгир, 38.Бобоназаров Анзор, 10.Қаршиев Шоҳруҳмирзо, 16.Низомов Жамшид.

Мусобақа якунига еткач ташкилотчилар томонида учта номинация бўйича ҳам дипломлар топширилди. Бу совринларга қуйидаги ёш футболчилар сазовор бўлишди:


Энг яхши ҳужумчи – Шокир Юлдашев (“Машъал-2”)

Энг яхши дарвозабон – Умиджон Эргашев (“Насаф”-Ё)

Энг яхши ҳимоячи – Улуғбек Боймаматов (“Нуристон”)

Шундай қилиб, Қаршида ўтказилган вилоят ҳокими кубоги мусобақаси ўз якунига етди.

Учрашув сўнгида мусобақада фахрли учинчи ўринни эгаллаган, ҳозирги кунда “Машъал-2” жамоасида мураббийлик қилаётган мутахасис Дилшод Андаевдан ўз фикрлари билан ўртоқлашишни илтимос қилдик.

“Ушбу мусобақанинг ўтказилиши биз мураббийлар учун катта аҳамиятга эга, биринчидан янги мавсумга тайёргарлик кетаётган бир вақтда шогирдларимиз учун қўшимча ўйин амалиётига эга бўлиш, ноанъанавий рақибларга қарши ўйнаш катта фойдадан ҳоли эмас. Бунинг учун мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб қоламан. Айни пайтда жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик босқичини Муборак шаҳрида давом эттирмоқда, яқинда тайёргарликларнинг кейинги босқичини Тошкентда давом эттиришни режалаштираяпмиз.

Жамоамиз олдига асосан мусобақаларда муносиб иштирок этиш ва “Машъал” футбол жамоасига ўйинчилар етиштириб бериш вазифаси юкланган”,- дейди Дилшод Андаев.

Суратлар муаллифи Сардоржон Нуров.

Манба: voha.uz

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика