"Ювентус" "Рома" футболчисига қизиқиб қолди
02 авг 2020 22:17
Новости
"Ювентус" "Рома" футболчисига қизиқиб қолди
"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Заньоло Туриннинг "Ювентус" клуби эътиборини ўзига жалб қилган.
21 ёшли хавбек "кекса синьора" спорт директори Фабио Паратичига маъқул келган, деб хабар қилди Tuttosport.
Заньоло бир нечта сабаблар туфайли "Ювентус" учун қизиқ вариант ҳисобланади. Биринчидан, клубга голлар уришни ҳам қойиллата оладиган ярим ҳимоячи керак. Иккинчидан, италиялик футболчи оладиган маош "Ювентус" меъёрлари бўйича жуда кам ҳисобланади: 2,2 млн евро.
Маълумот учун, А Сериянинг якунига етган мавсумида 26 учрашув ўтказган футболчи ўз ҳисобига 6 гол, 2 та голли узатма ёздириб қўйган.
Комментарии