"Ювентус" Рэмси борасида "Арсенал" таклифини рад этди
06 янв 2019 01:00
Новости
"Ювентус" Рэмси борасида "Арсенал" таклифини рад этди
Туриннинг "Ювентус" клуби Аарон Рэмси билан келишувга эришган.
"Арсенал" раҳбарияти "кекса сеньора"га Рэмси - Бенатия алмашуви таклифи билан чиқди. Лекин, туринликлар бунга рози бўлишмади.
Бу ҳақда Италиянинг Football Italia нашри маълумот берди. Манбада келтирилишича, Рэмси "Ювентус" билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Туринликлар уэлслик хавбекни қишки трансфер пайтида қўлга киритишни хоҳлашмоқда. Бунга жавобан "Арсенал" Рэмсини "Ювентус"га қишда қўйиб юборишга қарши эмас. Бироқ, бунинг эвазига "тўпчилар" Турин клубидан Мехди Бенатияни беришларини сўради. "Ювентус" эса бу таклифни рад этди.
Аввалроқ, марокашлик Бенатияга "Шальке" ва "Милан" клубларидан қизиқиш бўлганига қарамай, "Ювентус" раҳбарияти футболчини бошқа жамоага қўйиб юбормаслигини айтганди.
Комментарии