"Ювентус" футболчисини "Лестер"га сотишга рози бўлди
18 сен 2020 00:45
Новости
"Ювентус" футболчисини "Лестер"га сотишга рози бўлди
Италиялик футболчи "тулкилар" таркибини тўлдириши кутилмоқда.
"Calciomercato" хабарига кўра, "Ювентус" ҳимоячиси Даниэле Ругани "Лестер"га ўтишга яқин турибди. "Кекса синьора" 25 млн евро тўланган тақдирда 26 ёшли ҳимоячини қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилган. "Лестер" эса бунга рози бўлган.
Ўз навбатида "Вулверхэмптон" ҳам Ругани билан шартнома имзолаш умидида юрибди. Ўтган мавсумда Ругани А Сериянинг 10 ўйинида қатнашди.
Комментарии