"Ювентус" Ди Мария вариантидан воз кечмоқчи, футболчи жавобни кечиктирмоқда
24 июн 2022 09:35
Новости
"Ювентус" Ди Мария вариантидан воз кечмоқчи, футболчи жавобни кечиктирмоқда
Анхель ди Мария катта эҳтимол билан "Ювентус"га ўтмаса керак.
Туринликлар футболчининг трансфери борасидаги ишларни тўхтатиб, эътиборни бошқаларга қаратишмоқчи. Бунинг сабаби - ди Мария жавоб беришни кечиктирмоқда.
Аргентиналик футболчи аниқ жавоб айтмаяпти. "Юве" вакиллари эса бошқа кутишни исташмаяпти.
Аввалроқ "Ювентус" ди Марияга йилига 7 миллион евро маош таклиф қилганликлари хабар қилинганди.
Комментарии