RU

Последние новости

16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  11 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  6 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8

"Юве", "Милан" ёки "Наполи"? (турнир жадвалидаги мураккаб вазият ҳақида) Новости

"Юве", "Милан" ёки "Наполи"? (турнир жадвалидаги мураккаб вазият ҳақида)

"Милан" кутилмаганда "Кальяри" билан ўйинда очко йўқотди ва Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини хавф остида қолдирди.

Энди "Милан", "Наполи" ва "Ювентус" сўнгги турда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб боради. Топ-4'га кириш учун бир қатор эҳтимолий комбинациялар мавжуд. Қуйида шу ҳақда маълумот берамиз. 

Айни пайтда 3 ва 4-ўринлар "россонери" ҳамда "адзуррилар"да (76 очко), кейинги поғонада "кекса синьора" - 75. 

Турнир жадвали

"Милан" 38-турда "Аталанта" меҳмони бўлади, "Наполи" "Верона"ни қабул қилса, "Ювентус" "Болонья"га сафар қилади. 

• "Милан" 76 очко:

- Агар "Милан" "Аталанта"ни мағлуб қилса, нафақат Чемпионлар Лигасига йўлланма олади, балки бергамоликлардан ўзиб кумуш медалларни кафолатлайди. 

- Ўзаро ўйинлар натижаси инобатга олинадиган бўлса, "Милан" "Наполи" ва "Ювентус"дан яхшироқ ҳолатда. 

• "Наполи" 76 очко:

- Агар "Наполи" "Верона"ни мағлуб қилса, кучли тўртликка кириши кафолатланади. 

- Ўзаро учрашувлар натижаси инобатга олинса, "Наполи" "Милан"га ютқазган, "Ювентус" билан эса тенглик қайд этилган. 

- Ўзаро ўйинлар натижаси тенг келган ҳолатда тўпларнинг умумий нисбатига мурожаат қилинади. Бунда "Наполи" (+45) "Ювентус"дан (+36) юқорида. 

• "Ювентус" 75 очко:

- "Ювентус" "Болонья"ни мағлуб қилиши ва тўғридан-тўри рақибларининг очко йўқотишини кутиши керак. 

- Яна бир муқобил вариант бор: "кекса синьора" "Болонья" билан дуранг ўйнаши, "Милан" ва "Наполи"нинг мағлубияти. 

 

Бундай ҳолатда уччала жамоанинг очколари тенглашади (76) ва "Аvulsa" классификацияси бошланади. Бу жамоаларнинг фақат бир-бирига қарши ўйинлари инобатга олинадиган мини-лига. 

Натижада, "Милан", "Ювентус" ва "Наполи"нинг ҳар бирида 6 тадан очко бўлади. Шу туфайли ўзаро баҳслардаги тўплар нисбатига мурожаат қилинади ва "Наполи" 5-поғонага тушиб кетади. Гап шундаки, "Милан"да тўплар нисбати идеал ҳолатда (+2), "Юве" ва "Наполи"да эса -1. Шу туфайли "бьянконерилар" "Наполи"га нисбатан кўпроқ гол ургани туфайли юқорига жойлашади. 

• Ўзаро натижалар: 

- "Милан" 

"Милан" 1:3 "Ювентус" 

"Ювентус" 0:3 "Милан" 

"Наполи" 1:3 "Милан" 

"Милан" 0:1 "Наполи" 

 

- "Наполи"

"Наполи" 1:3 "Милан" 

"Милан" 0:1 "Наполи" 

"Наполи" 1:0 "Ювентус" 

"Ювентус" 2:1 "Наполи" 

 

- "Ювентус"

"Милан" 1:3 "Ювентус" 

"Ювентус" 0:3 "Милан" 

"Наполи" 1:0 "Ювентус" 

"Ювентус" 2:1 "Наполи"  

• "Аvulsa" классификацияси жадвали: 

1. "Милан" 6 очко — (урилган: 7, ўтказилган: 5, нисбат: + 2);

2. "Ювентус" 6 очков (урилган: 5 ўтказилган: 6, нисбат: -1);

3. "Наполи" 6 очков (урилган: 4 ўтказилган: 5, нисбат: -1).

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика