Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди
05 окт 02:51
Новости
Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди
Суперлига 24-тур доирасидаги "Бунёдкор" — "Насаф" (2:2) ўйинидан сўнг меҳмонлар ўйинчиси Юсуф Отубанжо сайтимизга кичик интервью берди.
Ўйин ҳақида фикрингиз...
Гувоҳи бўлганингиздек, қизиқ ўйин бўлди, имкониятлар кўп бўлди, ҳаммасидан фойдалана олмадик. Бундай ҳолатлар учраб туради, футбол шуниси билан қизиқ.
Сиз Арманистонда икки мавсум тўпурар бўлгансиз. Ўзбекистонда бу натижага нима тўсқинлик қилмоқда?
Арманистон лигаси ва Ўзбекистон лигаси ҳақида гапирадиган бўлсак, улар мутлақо икки хил лига, шундай эмасми? Мен у ерда тўпурар бўлдим, чунки жамоада узоқ вақт ўйнадим. Бу ерда ҳам маданиятни, одамларни, лигани ўрганишга ҳаракат қиляпман. Бироз фарқларни кўряпман, лекин вақт ўтиши билан, жамоага мослашиб, барчаси яхши бўлишига ишончим комил.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии
Qayerdan topadi bunday uyinchi
Eplab topni tuxtata olmaydi
2 qulimni boylab quysayam
Ulay Agar shundan tuzuk uynayman