RU

Последние новости

23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 0:0 (матнли трансляция)  28 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  124 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

Юрген Клопп: "Ғалабани пиво билан нишонлаймиз" Новости

Юрген Клопп: "Ғалабани пиво билан нишонлаймиз"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Юнайтед" (5:0) устидан қозонилган ғалабадан кейинги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

"Мен нима дейишим мумкин? Мен буни кутгандимми? Албатта, йўқ. Футболчиларнинг ҳужумда амалга оширган ҳаракатларига ақл бовар қилмайди.

Юқори прессинг уюштирдик, тўпни назорат қилдик, ажойиб голлар урдик. Танаффусда уларга бундан-да яхшироқ ўйнай олишларини айтдим.

Бешинчи голдан кейин ўйиннинг боришини буткул назоратамизга олдик. Гап кўп гол уришда эмас, жароҳатлардан омон қолишда.

Натижа ақл бовар қилмас даражада. Мендан бундай ҳолат илгари фаолиятимда бўлганми, деб сўрашди, лекин жавоб бериш учун менга вақт керак. Ўйинчилар китобимга яхши боб қўшиб қўйишди.

Биз рақибни ҳурмат қиламиз. Баъзи вазиятларда омадимиз келди.

Ҳисоб 5:0, шу боис жуда хурсандман. Бу ажойиб натижа. Мутлақо ақл бовар қилмас натижа.

Бугунги ғалаба бизники, шунинг учун уйга кетаётганда пиво ичамиз", - деди Клопп.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика