RU

Последние новости

17:09ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  0 16:51КХДР — Ўзбекистон (матнли трансляция)  95 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  1 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  4 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   19 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  7 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1 12:00Лаосдан гапирамиз  20 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  27

"Юнайтед" танлаган йўлидан қайтди. Роналдунинг қайтиши САФ ва мухлислар учун хурсандчилик, лекин клуб учун... Новости

"Юнайтед" танлаган йўлидан қайтди. Роналдунинг қайтиши САФ ва мухлислар учун хурсандчилик, лекин клуб учун...

Бир ҳафта олдин ҳам "Юнайтед" ёзни ажойиб ўтказди деганлар етарлича эди.

Бунда муҳим қадамлардан бири — эркин агент Серхио Рамос эмас, ҳали шартномаси бор Рафаэль Вараннинг хариди бўлганди. 

Иқтибос: "Бундан бир неча йил аввал "Юнайтед" [Вараннинг ўрнига] ўйини, ёши ва ойлик маош бўйича талабларига қарамай, Серхио Рамосни танларди. Вудворд — бундай келишувларнинг устаси: Погба трансфери клуб ижтимоий тармоқларини жонлантириб юборганди, Швайнштайгер ҳам шунга яқинроқ мақсадда харид қилинган".

Бироқ энди клуб айнан шундай хатога йўқ қўймоқда: узоқ йиллик лойиҳани хавф остида қолдирадиган, камида уни тўхтатиб турадиган, битта футболчини харид қиляпти, лекин маълум вақт давомида миллионлаб мухлислар ва ҳатто битта ҳурматли шотландияликни ҳам бахтли қилади. Ҳа, Роналду Манчестернинг "қизил" томонида: "Ювентус" 15 + 8 млн евро бонусни олади ("The Athletic" маълумоти), португалиялик эса солиқлардан кейин ҳафтасига тахминан 480 минг фунт ишлаб топади. Пайшанба ва ҳатто жума тонгида ҳам Криштиану Роналду "Манчестер Сити"га ўтадиган эди. Мухлислар ҳаттоки, "La Gazzetta dello Sport"нинг хабаридан кейин футболчи либосларини ёқишга тушиб қолишди: Италия медиаси Криштиануга "Ман Сити" варианти ёқаётганини маълум қилди. Манбаага ишонмаслик мумкин, лекин бир нарса аниқ эди: португалиялик "Юве"дан кетишни шунчалик истадики, қаерга бўлса ҳам кетишга тайёр эди.

Уэйн Руни ва Оле-Гуннар Сульшер "Юнайтед" афсонасини "тартибга чақиришга" уриниб кўришди, аммо бу иш бермади. Шу сабаб "Юнайтед" оғир артиллерияга мурожаат қилишга мажбур бўлди: португалияликка сэр Алекснинг ўзи қўнғироқ қилди. Айнан Фергюсон билан учрашувдан кейин барчаси тескари томонга ўзгариб кетди: "МЮ" бу пойгада фаворитга айланди, "Сити" секингина ўйиндан чиққанини эълон қилди.  

Португалиялик учун "Юнайтед" = сэр Алекс. Шотландиялик мураббий ҳали клубдалигида "Реал" сафида гол урган Роналду голини нишонламагани етмагандек, айб иш қилиб қўйган боладек турарди. Ваҳоланки ўша куни у (Криштианунинг баскетболчилар ҳам ҳавас қиладиган сакраши ёдингизда бўлса керак) тарихда қоладиган голлардан бирини урганди.

"Юве"да Рон хурсандчилигини яшириб ўтирмади ва бу қандайдир хато ёки танқидга сабаб эмас — у энди Роналдунинг "Юнайтеди" эмасди, у фақатгина Моуриньонинг ёнида ўтирган Кэррикни биларди. Бугунга келиб таркибда "танишлар" кўпроқ, аммо масаланинг асл моҳияти деярли ўзгармади: Роналду сэр Алекс ҳурмати ва ўз репутацияси учун "иблислар" сафига қайтмоқда.


ESPN вакили Марк Огден баъзи нарсаларни маълум қилди. 

1.‎ Криштиану аслида барибир "Сити"га ўтишни кўпроқ истаганди (АПЛ ва ЕЧЛ учун чинакам курашиш ҳамда Пеп билан ишлаб кўриш имконияти), лекин МЮдаги собиқ жамоадошлари ва Брунудан мессенжерларига келган "смс"лар футболчи фикрини ўзгартиришига сабаб бўлди.

2. Роналду ва Мендеш МЮ мухлислари португалияликни сотқин дейишларини хоҳлашмади — салбий имиж кимга ҳам керак?

Балки португалиялик "Ман Сити"га ўтиш қанчалик ёмон иш бўлишини жиддий ўйлаб ҳам кўрмагандир: 2008/09-йилги мавсум (шайхлар учун биринчи ва Рон учун охирги мавсумда) "Сити" ўнинчи ўринни эгаллаганди. 

Куни-кеча Рио Фердинанд ўз бренди FIVE "Твиттер"ида Кришга у ҳам телефон қилгани ва "ўзига келтиришга" уринганини мамнун ҳолда айтиб ўтди. Бироқ асосий "айдор" (яна): сэр Алекс агар унинг севимли футболчиси азалий рақиб сафига ўтса, у буни тушуна олмаслиги. Ура, Криштиану "Юнайтед"да, шотландиялик собиқ мураббий хурсанд, у билан бирга Сульшер ҳам мамнун: "The Athletic" хабарига кўра, Оле бир неча бор вақти келиб, КриРони "Олд Траффорд"га қайтиши ҳақида айтиб ўтган. "Криштианунинг улкан тажрибаси ёш футболчиларга ёрдам беради", — деб ёзишмоқда "The Athletic"да. Бир жиҳатга эътибор берсак: худди шундай сўзлар Кавани келаётганда ҳам айтилганди, амалда эса Эдинсон ёшларга қанчалик устоз бўла олди... Хулоса ўзингиздан. 

Сульшер ва МЮ спорт директори Жон Мерто майда таркибни бўлаклардан тўплаганди: "Боруссия"ни таслим бўлишга мажбур қилиб Санчони ҳам сотиб олишди, Варанни чиройли лойиҳа билан келажакка, муваффақиятга ишонтира олишди. Кейин эса барча муваффақиятли ҳаракатларни Роналдунинг шошилинч трансфери билан барбод қилишди. Ҳа, Роналдунинг хариди "Манчестер Юнайтед" учун кутилмаган ва шошилинч бўлди. Бу ерда клуб Криштианунинг жамоага тегадиган фойдасидан кўра, "Манчестер Сити"га бориб қўшилиши оқибатларидан кўпроқ қўрқди.  

Сульшер Криштиануга мослаша оладими ва таркибида у билан буюк жамоа туза оладими ёки йўқ, бу алоҳида мавзу. Аммо келинг ҳозир Криш билмаган (балки билган) ҳолда нималарни бузиб қўйиши ҳақида гаплашамиз. 

•‎ Мослашувчан ҳужум чизиғи нима бўлади? Ҳар бир футболчи исталган нуқтада пайдо бўла олиши, жамоага фойда келтириши ва тўхтовсиз ҳаракатда бўлиши керак эмасмиди олдинги чизиқ вакиллари? Сульшер шу нарса ҳақида орзу қиларди-ку?! 

"Мен, ўз вақтида Уэйн Руни, Карлос Тевес ва Роналду биргаликда ўйнаганини яхши эслайман. Кучли футболчилар доим бирга тўп тепиши мумкин. Биз учун ҳаракат зарур — бугун уни жамоамизда кўрдим", — деди мураббий "Лидс"га қарши ўйиндан кейин.

Роналду ҳозир 2008 йилдаги каби бутун майдон бўйлаб югуришга тайёр эмаслигини унинг ашаддий мухлислари ҳам инкор қила олмаса керак. 

•‎ Жамоанинг ҳозирги ҳимояси ҳам муаммолардан ҳоли эмас: ишончли таянч ярим ҳимоячининг йўқлиги, ўзига хос характер соҳиби Погба ва хуши келгандагина топ даражада ўйнайдиган ҳимоячилар. Таркибда Криштиану билан ўтказганимиздан кўпроқ гол уришга ишонамиз шиорми энди?  

•‎ "Юнайтед" ҳужуми эса ҳозир қуйидаги кўринишга келди: Роналду, Санчо, Гринвуд, Рэшфорд, Марсьяль, Кавани, Жеймс, ёш Амад ва ҳозирча жамоада қолаётган Лингард. Уларнинг барчасига қандай қилиб майдонда жой топиларкан?


"Манчестер Юнайтед"нинг янги мавсумдаги қуйидаги эҳтимолий таркиби фақатгина FIFA симуляторида "иш берса" керак. 


• Гринвуд ўсиши учун деб бир неча йил аввал Лукаку ва Санчес қўйиб юборилганди. Энди-чи, Мейсон кутиб турсинми?

• Кимдир Роналдунинг опаси Эльма Авейруни тўхтата оладими? Ёки у МЮ манзилига ҳам аввалги клубларда бўлгани каби ижтимоий тармоқлар орқали истаган гапларини айтаверадими?

•‎ Бу трансфер Эд Вудворднинг иши эмасмикан? Шунақага жуда ҳам ўхшаяпти: у ижтимоий тармоқларда ушбу хабар қанча кўрилгани-ю, лайк, изоҳларнинг кўплиги ва эътибордан сармаст бўлса ажабмас. 

Балки Криштиану рақамлар билан бу трансферга шубҳа билан қараётганларни тинчлантиргандек ҳам бўлар: биринчи мавсумдаёқ 30+ гол уриб, клуб твиттери ва инстаграмидаги аудиторияни нафақат сони ошиши, балки ўша инсонларни жонланишига ҳам сабабчи бўлади. Қўшимчасига, кийиниш хонасида ҳам ҳеч ким Криштианунинг космик маошидан норози бўлиб жанжал қилмайди: Криштиану билан ўйнашни барча орзу қилганди. Мухлислар ҳам, шотландиялик афсона ҳам хурсанд. Аммо энди клуб сиёсати унутилади — уёғига бир гап бўлар...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика