RU

Последние новости

22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  0 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  15 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  5 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  3 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  116 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  1 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  19 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  2 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  5 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  3

Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин" Новости

Ю Тзе Нам: "Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга яқин"

Гонконг терма жамоаси ҳимоячиси Ю Тзе Нам жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

25 ёшли ўйинчининг айтишича, Ўзбекистон савия жиҳатдан Эронга ўхшаб кетади.

"Ўзбекистон Осиё минтақасида юқори савиядаги жамоа ва бу борада Эронга яқин ҳисобланади. Биз энг катта тузатиш киритишимиз ва кўпроқ урғу беришимиз керак бўлган жиҳат прессинг саналади.

Рақибимиз Осиё Кубогида тўртта ҳимоячи билан ўйнади, бироқ сўнгги ўйинда 3-4-3 схемасида ҳаракат қилди. 

Биз ўтган ўйиндаги хатоларимизни тўғрилашимиз керак. Қолаверса, қарши ҳужумга ўтиш ва имкониятлардан тўғри фойдаланишимиз керак.

Мақсадимиз очко қўлга киритиш, бироқ меҳмонда бу натижага эришиш жуда машаққатли бўлади. Умид қиламанки, биз юқори даражадаги прессингни муваффақиятли ташкил этамиз. Самарали вазиятлар ташкил этиш билан бир қаторда ҳимояда рақибга зарба бериш учун имкон бермаслигимиз керак", — деди гонгконглик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Аввалроқ гонконгликлар Тошкент об-ҳавоси ва майдонидан шкиоят қилишгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, терма жамоа бош мураббийи Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмаслигини таъкидлаганди.

Рейтинг:    

Комментарии

+1   
25 мар 12:25:16
BXZ BXZ
Битта дарвозабон битта хужумчи ва ту́ккизта химоячи бу́либ олишса керак Гонконг бу осон ракиб эмас Мтжимизга омад ку́прок узок позитциялардан хам зарба бериш керак.
   
25 мар 14:06:50
БЕК@
Ишқилиб шу Гонгконг биздан очко олиб кетмаса бўлгани. Мураббий у ёқда, ўйинчилар бу ёқда ҳозирдан ғалаба қозонгандек юрибди. Охири бахайр бўлсин, менсимаслик яхшимас.
   
25 мар 12:18:40
Buran Urazmatov
Ўн битта бўлиб ўзларинг жарима майдончаси ичига қамалиб олмасанглар бўлди. Футбол кўрайлик маза қилиб.
   
25 мар 11:59:22
Uzbekiston Uzbekiya
Xujum qilinglar prissing qilinglar xullas yaxshi uynanglar ximoyaga yotib olmanglar shunda bizni bollar xam yaxshi uynaydi xullas chiroyli uyin kuraylik
   
25 мар 11:59:02
Doktor D
омадинг ни бермасин
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика