RU

Последние новости

14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  2 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  4 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  1 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  17 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  18 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  12 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  42 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  7 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9

“Ёзёвон” жамоаси бош ҳомийси камчиликларни бартараф этишга ваъда берди Новости

“Ёзёвон” жамоаси бош ҳомийси камчиликларни бартараф этишга ваъда берди

Про-Лига 13-туридан жой олган “Ёзёвон” — “Нурафшон” ўйини белгиланган вақтдан кечиктирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Зеро, ПФЛ комиссарининг билдиргисига кўра, стадионнинг айни вақтдаги ҳолати талаб даражасида эмасди. Футболчилар тўп сурадиган жойларда ёриқлар пайдо бўлган, майдон майсаси ўсиб кетган ва етарли даражада калталанмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ёзёвон” футбол клуби фаолиятига масъул бўлган Дилмурод Эргашев ПФЛ матбуот хизматига қуйидагиларни маълум қилди:

“Тан олиб айтишим лозимки, бугунги учрашувни ўтказиш учун стадионимиз етарли даражада тайёр эмас. Ўйинни яхши савияда ўтказишга тўсқинлик қиладиган бир қатор камчиликлар бор экани рост. Ушбу ҳолат бўйича зарур ишларни амалга оширамиз ва кейинги уй ўйинимизга қадар стадионда мавжуд барча камчилик бартараф этилишига кафолат бераман. Стадионимиз ўтган йили ҳокимият ёрдами билан таъмирдан чиқарилган эди. Энди қолган баъзи камчиликлар устида жамоа вакиллари масъулият билан иш олиб боришига ваъда берамиз”, — деди Дилмурод Эргашев.

P. S. Ишга ёндошув Про Б Лигаси вакилларида шундай бўлса, ПФЛ улар билан ҳамкорликни тўхтатиш мантиқлироқ деб ҳисоблайди. “Ёзёвон”нинг келаси уй учрашувида ижобий ўзгаришлар кузатилмаса, клуб Про-Лига билан хайрлашиши мумкин. Бу масала комиссия томонидан алоҳида кўриб чиқилади.

 “Нурафшон”га қарши учрашув эса стадион майсалари калталаниб, майдондан ортиқча буюмлар олиб чиқилгач, старт олди. Ишда силжиш бўлмаса, бу жамоа учун ўз майдонидаги охирги учрашув бўлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика