RU

Последние новости

19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  14 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  0 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  0 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  10 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  5 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  7

Ҳамма учун севимли Миржалол! Новости

Ҳамма учун севимли Миржалол!

Афсона туғилган кун.

Ҳозир маҳалла футболида, мактабда ёки академияларда яхши ўйнайдиган болакайларга турли ўйинчиларнинг фамилиясини лақаб қилиб қўйишади: Месси, Роналду, Неймар, Мбаппе, Канте ва ҳоказо.

Менинг ёшлик пайтларим эса жаҳон футболидан фақат икки номга менгзаларди яхши ўйнайдиганлар: Пеле ва Марадона. Бундан ташқари, ёш болакай пайтларим яна бир ном бор эди-ки, мактаб ва маҳалла футболида яхши ўйнайдиган болаларни унинг исми ила чақиришарди. Унинг исми юқоридаги икки афсона Пеле ва Марадонадан кўра кўпроқ қўйиларди лақаб қилиб. Бу исм - Миржалол!

Сиз тарафларда қандай бўлган билмайман, лекин менинг мактабим ва маҳаллам тарафларда ёш болакайларга Миржалол деб лақаб қўйишарди. Пеле ёки Марадона деб эмас. Марадона лақаби Миржалол Қосимовнинг ўзига менгзаларди - ўзбек Марадонаси!

Ёшлигимизда у ҳамма футбол ишқибозлари учун Миржалол эди. Футбол соҳасида ишлай бошлаганим ва афсона билан машғулотлар, ўйинлар, матбуот анжуманларида юзма-юз кела бошлаганимдан кейин Миржалол акага айланган. Унгача у киши мен учун ҳам Миржалол бўлган. У бутун халқ учун севимли Миржалол бўлган. Отам, додам, турли қариндошлар билан футбол ҳақида суҳбат кетганда ҳамма доим Миржалолни мақтарди, унинг жарима зарбалари ҳақида футбол кўрмайдиганлар ҳам эшитган бўларди. Ўша пайтлар кўпчилик Миржалолнинг ўйинини кўриш учун стадионга тушарди, мен ҳам.

Болалик пайтларим отам ва онамдан нега мени исмимни Миржалол деб қўймагансизлар деб сўраганим ҳамон ёдимда. Фамилиям Қосимов эканлигини яхши биласиз. Ўша ёш бола пайтларим агар исмим Миржалол бўлганда ҳозир мен ҳам Миржалол Қосимов бўлган бўлардим деб ўйлардим. Исм фамилиям афсона билан бир хил бўлишининг ўзи мен учун улкан ютуқ ва шарафдек кўринарди.

Таваллуд айём муборак, афсона!

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика