ФИФА кенгаши Россияни қайтариш масаласини кўриб чиқмайди
02 фев 22:57
Новости
ФИФА кенгаши Россияни қайтариш масаласини кўриб чиқмайди
ФИФА кенгаши Россияни халқаро мусобақаларга қайтариш борасидаги қарорни қўллаб-қувватлашга тайёр эмас.
Ташкилот Россияни турнирларга қайтариш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмаяпти.
Аввалроқ Халқаро футбол федерацияси президенти Жанни Инфантино Россияга қўйилган тақиқни бекор қилиш лозимлигини таъкидлаб, бу чеклов ҳеч қандай натижа бермаганини ва фақат нафрат уйғотганини айтган эди. Бироқ "The Times" нашрининг хабар беришича, бундай қадам бир қатор Европа давлатларининг кескин қаршилигига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис ФИФА кенгаши ушбу масала бўйича овоз беришни ўтказиш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоалари ва клублари 2022 йилдан буён ФИФА ҳамда УЕФА шафелигидаги мусобақалардан четлатиб келинмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии
Тўғри давлатини қудрати бордир лекин мана кўряпмиз Бу рус халқи ачиб сасиб бўлган.,ёнимдаги одамларини ҳар куни кўраман ихлос муҳаббати ит ва мушуклар билан,доимо кайф сафода,бир куни бир рус аёли билан гаплашиб қолсам шунақанги биз ёзаетган хақиқатларни гапирди,гапини ЭНГ кулминацион нуқтаси бизни эркаклар тоборо эркакликларини йўқотиб бораяпти...