RU

Последние новости

22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  1 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  3 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  6 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  42 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  131 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  12 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  14 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  17

Ёшлар терма жамоаси Мисрга U-21 ва U-18 мусобақалари тўпурарини олиб кетмади Новости

Ёшлар терма жамоаси Мисрга U-21 ва U-18 мусобақалари тўпурарини олиб кетмади

Мисрда 20 ёшгача футболчилар орасида халқаро мусобақа бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Мазкур мусобақа U-20 Араб Кубоги дейилади ва бунда ўзбекистонлик футболчилар ҳам иштирок этишади. ЎФА мазкур турнирга Ўзбекистон U-20 эмас, балки 2003 йилда туғилган футболчилардан иборат U-18 терма жамоасини юборишга қарор қилди. Мазкур терма жамоага Дмитрий Ким бош мураббийлик қилмоқда.

Қизиғи шундаки, ПФЛ томонидан ўтказиб келинаётган U-21 ҳамда U-18 биринчиликларининг тўпурари бўлиб турган "Локомотив" ҳужумчиси Али Абдураҳмонов йиғинда қатнашгани билан Мисрга олиб кетилмади. У фақат Тошкентдаги машғулотларда иштирок этди. Маълумот учун, Али Абдураҳмонов ҳозирча U-21 биринчилигида 6та, U-18 биринчилигида эса 8та гол урди. 

"Локомотив" U-18 футболчилари 10-тур якунларига кўра, 13та гол урган бўлишса, шундан 8тасини фақат бир футболчи рақиблар дарвозасига киритиши таҳсинга лойиқ. Али Абдураҳмонов деярли ҳар ўйинда гол уриб келаётгани боис ёшлар терма жамоасига таклиф этилганди, аммо нима сабабдан Мисрдаги турнирга олиб кетилмагани ғалати. Ва бизга маълум бўлишича, унинг ўйин услуби бош мураббий Дмитрий Кимнинг тактикасига мос тушмапти. 

Агар мураббийнинг тактикасига ушбу футболчи мос тушмаган бўлса, буни тўғри тушунса бўлади (аслида гол уриб келаётган футболчи қанақасига тактикага тушмаслик мумкин), лекин бизнинг мураббийларга "одат" бўлиб қолаётган "ўзиникини тиқиштириш" тушунчаси амалга ошиб, мураббий шунчаки бошқа футболчини олиб кетган бўлса-чи? Аммо факт шуки, иккита мусобақа тўпурари терма жамоа билан U-20 Араб Кубогига бормади. 

Энди мусобақа ҳақида маълумот берадиган бўлсак, мазкур халқаро турнирда қуйидаги жамоалар иштирок этмоқда. 

"A" гуруҳи - Миср, Нигер Республикаси, Мавритания, Жазоир. 

"B" гуруҳи - Марокаш, Тожикистон, БАА, Джибути. 

"C" гуруҳи - Сенегал, Ливан, Ироқ, Коморо ороллари. 

"D" гуруҳи - Тунис, Яман, Саудия Арабистони, Ўзбекистон. 


Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг гуруҳ ўйинлари тақвими:

21 июнь. Ўзбекистон - Саудия Арабистони

24 июнь. Ўзбекистон - Тунис

27 июнь. Ўзбекистон - Яман

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика