RU

Последние новости

14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  0 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  0 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  3 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3

Ёш юлдуз: Килиан Мбаппе. “У деярли ўзга сайёралик” Новости

Ёш юлдуз: Килиан Мбаппе. “У деярли ўзга сайёралик”

Мбаппенинг таланти Франция учун янгилик эмас. 2012 йили 14 ёшли йигитнинг олдига “Реал” устози Зинедин Зиданнинг ўзи келган ва Килианани Мадридга кўчириб ўтишга ҳаракат қилган.

Ёш йигитнинг отаси Зиданга ушбу таклифга рад жавобини берган. Шундан сўнг Мбаппе “Монако”га йўл олган. Албатта, бироз вақтдан сўнг “Реал” Килиан учун яна овни бошлайди, аммо бу сафар у бироз қиммат туради.

Мбаппе акасидан кўра талантлироқ футболчи. Килиан барча ёшда ўз тенгқурлари орасида ажралиб турган. Ўтган йили ёзда Евро U-19 ўртасида бўлиб ўтган мусобақада Мбаппе турнирнинг энг ёш футболчиси бўлиб порлади. Франция U-19 терма жамоаси ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритган ва Мбаппе мусобақанинг энг фойдали футболчилари қаторидан жой олди. Июл ойида мухлислар Мбаппедан лига 1 (олий лига)да ажойиб натижалар кўрсатишини истади ва Килиан мухлисларни ранжитмади.



Кучли тарафлари

Мбаппенинг кучли тарафи бу унинг тезлигида. Килиан тўп билан яхши муомала қилади. Унинг энг хавфли тарафи қанотдан уюштирадиган ҳужумлари ҳисобланади. Мбаппе узун оёқлари билан катта қадам ташлаб исталган рақибидан ўтиб кетиши мумкин.

Мбаппе тўп билан мулойим ҳаракат қилади ва  у тезлик олмаганда ҳам ҳар қандай рақибга хавф сола олади. Килиан жасур футболчи, у таниқли ҳимоячилардан ҳам қўрқмайди. Ўзига бўлган ишонч кўпинча унга қўл келади. Мана шундай техникавий салоҳияти билан ёрқин дриблинг қила олади. Мбаппе юксак маҳорат эгаси. Йўллаган зарбаларидан 74 фоизи дарвозага аниқ боради, тўпга йўллаган зарбаларидан 30,4 фоизи эса дарвоза тўридан жой олади. Ушбу рақамлар топ ҳужумчиларнинг даражаси билан баравар. Мбаппе мана шундай натижаларни 18 ёшида амалга оширмоқда.



Кучсиз тарафи

Килианнинг заиф нуқтаси унинг дриблингида. Мбаппе тўпни ўзида моҳирлик билан олиб юради, аммо базида ўз имкониятиларига катта баҳо бериб юборади. Лекин унинг рақиб футболчисини алдаб ўтишга бўлган уриниши кўпинча тўпни йўқотиш билан тугайди. Килиани учинчи уринишида рақиб футболчисини алдаб ўтиб уни ортда қолдириб кетади. Ёш французнинг ишончли дриблингдаги кўрсатгичи 34,4 фоизни ташкил этади. Мбаппе жисмоний курашларда рақибларига имкониятни бой беради. Эҳтимол 18 ёшли тезкор қанот ҳимоячи учун ажабланарли эмасдир. Бор йўғи 17 фоизгина кўрсатгичда Клиани якка курашларда ғолиб чиқиши мумкин. Кўп ҳолларда якка курашларда рақиб жамоа футболчисига осонлик билан имкониятни бой бериб қўяди. Килиан хаводаги курашда ҳам яхши ўйнай олмайди. Ёш франциялик футболчи хаводаги курашларнинг бор йўғи 10 фоизида ғолиб чиқиши мумкин. Барқарор ўйин кўрсатмаслиги Мбаппенинг яна бир камчилиги саналади. Мбаппе барқарор ўйин кўрсата олмайди. Бир сафар яхши ўйин кўрсатса бошқа сафар умуман ёмон ўйин кўрсатади.



Ўйин услуби

Мбаппе кучли ва тезкор ярим ҳимоячи. Таниқли футборлчиларни ҳам алдаб ўтишдан қўрқмайди. Ёш франциялик футболчи иккала қанотда ҳам бемалол ҳаракат қила олади, хаттоки марказдан ҳам ҳужум қилиш қобилиятига эга. Мбаппе ҳар доим рақиб дарвозасини ишғол қилишни кўзлаб ҳаракатланади. Килиан қанотлардан уюштирилаётган ҳужумларда иштирок этишни ёқтиради, жамоадошларига тўпни узатиш ўрнига рақиб дарвозасига зарба бериш йўлларини излаш унинг севимли услуби.

Францияда Мбаппени Тьерри Анрига камдан-кам ҳолларда Антонио Марсьялга қиёслашади. Анри 18 ёшида 22 учрашув ўтказиб рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган. Марсьял 3 йил олдин 15 учрашувда майдонга тушиб 2 маротаба рақиблар дарвозабонини ранжитган. 18 ёшли Мбаппе эса мавсумда “Монако” сафида 12 маротаба рақиблар дарвозасига гол урган.



Ютуқлари

“Монако” клуби тарихида рақиблар дарвозасини ишғол қилган энг ёш футболчи.

ЕЧЛ мусобақаси тарихида рақиблар дарвозасини ишғол қилган иккинчи энг ёш футболчи (Бенземадан сўнг).
Евро – 2016 U-19 мусобақасининг энг яхши ярим ҳимоячиси.

18 ёшида 39 маротаба майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 13 бор ишғол қилган ва 10 маротаба голли узатма оширган.

Кўп ҳолларда Мбаппенинг ўрнига унинг отаси қарор қабул қилади. Ёзда “Манчестер Сити” футболчининг трансфери учун “Монако”га 40 миллион евро таклиф қилганда айнан Мбаппенинг отаси бундай таклифга рад жавобини берганди. Мбаппенинг трансфер суммаси ўйиндан-ўйинга қимматлашиб бормоқда. Килиан куз ойида Европанинг топ клубларидан бирига ўтиш эхтимоли ҳам йўқ эмас.

footballhd.ru сайтидан Жаҳонгир Сотволдиев таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика