Ёш “қалдирғочлар” халқаро турнир ярим финалида!
06 июн 2014 11:03
Новости
Ёш “қалдирғочлар” халқаро турнир ярим финалида!
Қозоғистоннинг Тараз вилоятида спорт устаси Антон Шох хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда гуруҳ босқичи ниҳоясига етди.
Отабек Ғуломхўжаев бошчилгидаги “Бунёдкор” футбол мактабининг 2000 йилда таваллуд топган жамоаси биринчи турда Томскнинг “Спарта” клубини 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида хабар бергандик. Гуруҳнинг 2-турида ўсмирларимиз Қозоғистоннинг “Абдиш-Ота” жамоасига имкониятни бой беришди – 2:3. Лекин сўнгги, ҳал қилувчи бахсда мезбон жамоа ҳисобланмиш “Монтажник-Тараз” клубини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган “Бунёдкор” ярим финалга йўл олди. Турнирда қатнашаётган Тошкент шаҳар терма жамоаси гуруҳдаги уччала ўйинда ҳам мағлуб бўлди ва мусобақани барвақт тарк этди.
Эртага ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади ва унда қуйидаги жуфтликлар финал йўлланмаси учун куч синашадилар: “Урал” (Екатеринбург) – “Монтажник-Тараз”, “Ротор” (Волгоград) – “Бунёдкор” (Тошкент).
Эртага ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади ва унда қуйидаги жуфтликлар финал йўлланмаси учун куч синашадилар: “Урал” (Екатеринбург) – “Монтажник-Тараз”, “Ротор” (Волгоград) – “Бунёдкор” (Тошкент).
Комментарии