RU

Последние новости

08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  12 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1

Ёрқин Назаров: "Ҳамма жамоа элитада қолишга уринади, биз ҳам бу йўлда икки баравар кўп ҳаракат қиламиз" Новости

Ёрқин Назаров: "Ҳамма жамоа элитада қолишга уринади, биз ҳам бу йўлда икки баравар кўп ҳаракат қиламиз"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Андижон" – АГМК (2:3) учрашувидан сўнг номинал мезбон жамоа устози Ёрқин Назаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Дарҳақиқат, бугун томошабоп, яхши ўйин бўлди. Лекин омад биздан юз ўгиряпти. 1 та гол урсак, 2 та ўтказяпмиз, 2 та гол урсак, 3 та ўтказиб юборяпмиз. Астойдил ишлашда давом этишимиз керак. АГМКни ғалаба билан табриклайман! 

- Жамоа ёмон таассурот қолдирмади. Айниқса, етакчи ўринларда бораётган жамоаларга қарши яхши ўйин кўрсатмоқда. "Андижон" элитада қолишга қодирми?  Трансфер режалар қанақа? 

- Худо хоҳласа мақсадимиз – жамоани Суперлигада олиб қолиш. Ҳамма жамоа элитада қолишга уринади, биз ҳам бу йўлда икки баравар кўп ҳаракат қиламиз. Трансфер ойнаси очилгач албатта, ишга киришамиз, бир нечта футболчилар билан музокара кечмоқда. Ўйинчи олишимиз шарт.  

- "Андижон"да футболчилар олдида қарздорлик борлигини эшитяпмиз. Бу нима билан боғлиқ? Раҳбарият бу муаммоларни бартараф қилмаяптими?

- Олдинги раҳбарият билан боғлиқ ҳолатни билмайман. Лекин ҳозирги раҳбариятга келадиган бўлсак, ҳеч қандай қарздорлик йўқ, фақат бир ойлик маласи бор. Андижонга қайтганимизда бу ҳал бўлади.

- Абдуманноповга жиддий қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар бор. Уни жамоада сақлаб қоласизларми?

- Қийин савол бўлди. Мен собиқ футболчи ёки амалдаги мураббий сифатида фикримни билдирсам, у яхши жамоада ўйнашини хоҳлайман. Бу футболчини ўсишига хизмат қилса, уни қўйиб юборамиз, албатта. Ҳозирча у жамоада қолгани ва ўз устида ишлашда давом этгани маъқул. 

- Ўйин жиҳатидан кучсизроқ, Суперлигадан тушиб кетишга мойил бўлган жамоани айта оласизми?

- Тўғрисини айтсам, бу саволга жавоб бера олмайман, чунки ўшаларни орасида биз ҳам бормиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика