RU

Последние новости

10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  0 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  2 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  2 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  3 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  2 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  24 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Ёрқин Назаров: "Футболчимизнинг оддий вазиятдаги хатоси туфайли гол ўтказиб юбордик, унинг кимлигини айтмайман" Новости

Ёрқин Назаров: "Футболчимизнинг оддий вазиятдаги хатоси туфайли гол ўтказиб юбордик, унинг кимлигини айтмайман"

Coca-Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, йигитлар қўлидан келганича ҳаракат қилишди. Уларга иссиқ об-ҳавода ўйнаганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Эътирозлар йўқ, ютқаздик. Ўйин борасида кучсиз эмасдик, лекин тажриба ўз сўзини айтди.

- Сизнинг руҳий холатингизни тушуниб турибмиз. Жамоа аввалги ўйинлардан кўра яхши ўйнади. Жамоада юзага келаётган руҳий тушкунликнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?


- Энди жамоа ютқазгандан кейин руҳан тушкун кайфиятда бўлади. Фамилиясини айтмайман, лекин футболчимизнинг оддий ҳолатдаги хатоси туфайли гол ўтказиб юбордик. Бу профессионал футболчига хос холат эмас. Лекин йигитларга шунақа иссиқ об-ҳавода ўйнаганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Улар биз қўйган вазифаларни деярли бажаришди, лекин озгина омад етишмади.

- Йигитларнинг кўзида ўт чақнамаяпти. Нега футболчилар тезкорлик бўйича ҳаракат қилишмайди?


- Биласизми, ўзим икки марта кўрсатма бериш учун ўрнимдан турдим. Натижада томоғим қуриб қолиб ўтириб сув ичим олишимга тўғри келди. Такрор айтаман, йигитларга шунақа об-ҳавода югурганининг ўзига раҳмат. 17:00да ўйин бошлангани ўйинга таъсир қилди. Балки шунақа кўрингандир, лекин бугун вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ҳисобига ютқаздик. Биринчи гол оддий хато эвазига урилди. Тажриба бугунги ўйинда кўзга ташланди.

- Кўпчилик мураббийлар қатори мағлубиятда айбни ўз зиммангизга оласизми?


- Ҳа, албатта айбни ўз зиммамга оламан. Бош мураббий истеъфога чиқарилгач қийин бўлишини билардим. Лекин жамоа учун ҳаракат қиламан деб масъулиятни зиммамга олдим. Жамоа кучсиз эканини билардим. Бугунги ўйиндаги мағлубиятни зиммамга оламан, йигитларда айб йўқ. Айби шуки, бир-икки футболчиларга даража етишмади. Кейинги йилларда балки улар зўр футболчи бўлиб етишар.

- Хато қилаётган футболчини барибир майдонга тушираётганингизнинг сабаби нима?


- Бу ўйинда бир футболчи, олдинги ўйинда бошқа футболчи хато қилаяпти. Хатолар бор, ўйин борасида бизни ўз режамиз бор эди. Берилган вазифа бўйича ҳаракат қилдик.

- Боаке биргина вазиятдан гол урди. Ўйин унга мослаб ташкил этилмаяпти...


- Боаке, Димов, Жалолиддинов, Абдуманнопов, Исмоилов. Булар чемпионат бошланишига бир ҳафта қолганида таркибимизга қўшилишди. Димов ҳозир легионерлар ичида яхшиларидан бири. Улар ҳозир шунчалик ҳам яхши ўйнаб беришаяпти. Уларни ҳозир жисмоний жиҳатдан барқарор холатга келтиришимиз керак. Ишлаш керак, ўз устимизда ишлашда давом этамиз.

- “Андижон" мухлисларига нималарни ваъда қила оласиз?


- Ҳозир ютқаздик, агар раҳбарият бошқа мураббий ҳақида ўйлаётган бўлса, мен раҳмат деб кетаман. Қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Агар жамоада қолишимга имкон берилса йигитларни чемпионатдаги танаффус вақтида тайёрлаб, юқори ўринларга олиб чиқишга ҳаракат қиламан. Футбол борасидаги бор билимларимни ишга солиб жамоага ғалабалар келтиришга ҳаракат қиламан. Чемпионатнинг ярмида жамоани ташлаб кетиш нотўғри, мухлисларни тушуниб турибман ва улардан узр сўрайман.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика