Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди
07 авг 17:54
Новости
Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди
2025 йилда энг яхши дарвозабонга топшириладиган Лев Яшин номидаги соврин учун номзодлар эълон қилинди.
Ушбу соврин 2019 йилдан бери топширилиб келинмоқда. У УEФА, "France Football" ва L'Equipe" журналлари талқинида йилнинг энг яхши дарвозабонига тақдим этилади.
Бу йил аъвогарлар қаторида қуйидаги футболчилар бор:
Алиссон ("Ливерпуль"), Яссин Буну ("Ал Ҳилол"), Люка Шевалье ("Лилль"), Тибо Куртуа ("Реал", Жанлуижи Доннарумма (ПСЖ), Эмилиано Мартинес ("Астон Вилла"), Ян Облак ("Атлетико"), Давид Райя ("Арсенал"), Матс Селс ("Ноттингем Форест"), Ян Зоммер ("Интер").


Ўтган йили бу ютуқни аргентиналик Эмилиано Мартинес қўлга киритганди. Тақдирлаш маросими 22 сентябрь куни Париждаги Шатле театрида ўтказилиши режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Комментарии