RU

Последние новости

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  2 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  7 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  23 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Язиджи Доннаруммага учта гол урган, Манчини "Галатасарой"да Йилмаз билан бирга ишлаган. Туркия - Италия учрашувидан олдин қизиқарли маълумотлар Новости

Язиджи Доннаруммага учта гол урган, Манчини "Галатасарой"да Йилмаз билан бирга ишлаган. Туркия - Италия учрашувидан олдин қизиқарли маълумотлар

Эртага Европа чемпионатининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳсга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.


- Охирги учта Европа чемпионатида Италия камида чорак финалгача етиб борган. Туркияга қарши ўтган 10та ўйиннинг ҳеч бирида Италия мағлуб бўлмаган (7 ғалаба ва 3 дуранг). 1980 йилдан буён Италия Европа чемпионатининг дастлабки ўйинларида фақат бир бор ютқазган (3 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият). 2008 йилда Апеннин ярим ороли вакили 1-турда Нидерландияга ютқазиб қўйганди - 0:3.

- Туркия Европа чемпионати финал босқичида 4 марта иштирок этган ва 2 марта плей-оффга чиққан. Бироқ 4 марта ҳам турклар чемпионатнинг илк турида мағлуб бўлишгани эътиборга молик. Қизиғи Туркия дастлабки турда фақат бир марта 2000 йил айнан Италияга қарши баҳсда гол ура олган холос.



Олдинги тўқнашувлар

- Бу жамоалар Европа чемпионатида иккинчи бор тўқнаш келишади. Илк тўқнашув 2000 йилда содир бўлган. Ўшанда Дино Зофф бошчилигидаги италянлар Мустафо Денизли бошчилигидаги туркларни 2:1 ҳисобида таслим қилишган. Антонио Конте акробатик тарзда гол уриб ҳисобни очган, Окан Бурук ҳисобни тенглаштирган. Филиппо Индзаги томонидан пенальтидан урилган гол Италияга ғалаба келтирган - 2:1. Ўшанда иккала жамоа гуруҳдан чиққанди. Италия финалга қадар етиб бориб Францияга ютқазган, Туркия эса чорак финалда Португалияга имкониятни бой берган.

- Евро-1964 саралаши доирасидаги иккала ўйинда ҳам Италия ғолиб бўлган. Апеннинда ўтган баҳсда 6:0 ҳисоби қайд этилган, Алберто Орландо покерга эришган ва Жанни Ривера дубль расмийлаштирган. Сафарда "Скуадра Адзурра" Ангело Сормани томонидан урилган гол туфайли кичик ҳисобда зафар қучган - 1:0.


Жамоалар ўртасидаги алоқалар

• 2013 йил сентябрь ойидан 2014 йил июнь ойига қадар Манчини "Галатасарой"ни бошқарган. Ўша мавсум мураббий Туркия кубогини ютган. Ўша мавсум Истанбул клуби сафида Бурак Йилмаз тўпурар бўлганди.

• Италияда ўйнаганлар:

Мерих Демирал ("Сассуоло" 2019 (ижара), "Ювентус" 2019-)
Ҳоқон Чалханоглу ("Милан" 2017-)
Женгиз Ундер ("Рома" 2017-2020)
Мерт Четин ("Рома" 2019-, "Верона" 2020/21 (ижара)
Мерт Мюлдюр ("Сассуоло" 2019-)
Каан Айхан ("Сассуоло" 2020-)

• Бирга ўйнашган:

Мерих Демирал ва Жорджио Кьеллини, Леонардо Бонуччи, Федерико Бернардески ("Ювентус" 2019/20)
Женгиз Ундер ва Леонардо Спинаццола ("Рома" 2019-)
Женгиз Ундер ва Брайан Кристанте ("Рома" 2018-)
Женгиз Ундер ва Алессандро Флоренци, Лоренцо Пеллегрини ("Рома" 2017-)
Женгиз Ундер и Эмерсон ("Рома" 2017/18)
Ҳоқон Чалханоглу ва Жанлуижи Доннарумма ("Милан", 2017-)
Ҳоқон Чалханоглу ва Леонардо Бонуччи ("Милан" 2017/18)
Чаглар Суюнжу ва Винченцо Грифо ("Фрайбург" 2016/17)
Мерт Мюлдюр ва Доменико Берарди, Джакомо Распадори ("Сассуоло" 2019-)
Каан Айхан ва Доменико Берарди, Джакомо Распадори ("Сассуоло" 2020-)

• Юсуф Язиджи 2020 йил ноябрь ойида Жанлуижи Доннарумма дарвозасига учта гол урганди. Ўшанда "Лилль" Европа лигаси гуруҳ босқичи доирасида "Сан Сиро"да "Милан"ни 3:0 ҳисобида таслим қилганди.

• 15 май куни Англия кубоги финалида Чаглар Суюнжу "Лестер" сафида Жоржиньо ўйнаган "Челси"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.



Турция

Чемпионат Европы. Группа A . Тур 1

12/06/2021, 01:00

3
:
0
Завершен

Италия

Мерих Демирал - 53', Чиро Иммобиле - 66', Лоренцо Инсинье - 79'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 12916 зрителей

Главный судья: Danny Makkelie

45'
90'
46'  Юсуф Языджи (Дженгиз Ундер)
64'  Озан Туфан (Каан Айхан)
65'  Окай Йокушлу (Ирфан Кахведжи)
76'  Кенан Караман (Халил Дервишоглу)
88'  Чаглар Сеюнджю
90'  Халил Дервишоглу
46'  Алессандро Флоренци (Джованни Ди Лоренцо)
53'  Мерих Демирал
66'  Чиро Иммобиле
66'  Леонардо Спинаццола
74'  Мануэль Локателли (Брайан Кристанте)
79'  Лоренцо Инсинье
79'  Чиро Иммобиле
81'  Лоренцо Инсинье (Федерико Кьеза)
81'  Чиро Иммобиле (Андреа Белотти)
85'  Доменико Берарди (Федерико Бернардески)

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика