RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  39 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  129 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  12 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  11 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  6 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  36 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  153 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Яхшибоев йил давомида қандай натижаларга эришди? Новости

Яхшибоев йил давомида қандай натижаларга эришди?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2020 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга сўнгги уч давогарни эълон қилди – Элдор Шомуродов ("Женоа"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") ва Ойбек Бозоров ("Насаф").

Мавсумни деярли стабил ўтказган Жасурбек Яхшибоев эса ҳатто номзодлар бешлигидан ҳам ўрин ололмади. Демак, унинг йил давомида эришган натижаларини эслаб ўтамиз:

- гол+пас системаси бўйича Беларусь чемпионати ўтган мавсумида энг яхши натижани қайд этди – 22 очко (16 гол ва 6 ассист);

- Беларусь чемпионати ўтган мавсум тўпурарлари рўйхатида 2-ўринни эгаллади – 16 гол;

- Беларусь чемпионатида мавсум якунларига кўра, йил рамзий жамоасидан ўрин олди;

- Беларусь чемпионатида мавсум якунларига кўра, энг кўп дриблинг қилган футболчилар бешлигидан жой олди – 189 уриниш, улардан 93 таси самарали

- “Энергетик-БГУ” сафида “йил футболчиси”, "энг яхши легионер" ҳамда "энг яхши ҳужумчи" номинацияларида ғолиб бўлди;

- “Шахтёр-Солигорск” билан Беларусь чемпионатида ғолиб чиқиб, ЕЧЛ саралашига йўл олди;

- ўзи ҳаракат қилган жамоаларда бир неча бор “ой футболчиси”, “man of the match” эътирофларига сазовор бўлди ҳамда Беларусь Олий Лигаси томонидан эълон қилинган тур рамзий жамоаларидан ўрин олишга ҳам эришди.

Клубдаги умумий статистика:

Беларусь чемпионати – 27 ўйин, 16 гол, 6 пас;

Беларусь Кубоги – 1 ўйин, 2 та гол;

Европа Лигаси саралаши – 1 та ўйин;

Жами – 29 баҳсда 24 очко (18 гол ва 6 пас).

Терма жамоа сафида Эронга (1:2) қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 45 дақиқа ҳаракат қилди.

Қўшимча: Transfermarkt ҳисоб-китобига кўра, 23 ёшли вингернинг нархи 600 минг евродан 750 мингга кўтарилди (8 декабрь ҳолати).

Маълумот ўрнида, Беларусь нашрларида Яхшибоев "Шахтёр" (Солигорск)нинг тақдирлаш маросимида иштирок этмагани айтилганди, аммо клуб расмий сайтида берилган фотоларда Жасурни жамоа билан чемпионликни нишонлаётганини кўриш мумкин:


Элдор Акмурзаев тайёрлади

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика