Яхшибоев “Энергетик-БГУ”да “мавсум футболчиси”! У яна 2 номинация бўйича ғолиб бўлди
07 дек 2020 19:44
Новости
Яхшибоев “Энергетик-БГУ”да “мавсум футболчиси”! У яна 2 номинация бўйича ғолиб бўлди
Хабарингиз бор, Жасурбек Яхшибоев мавсум бошини ижара асосида “Энергетик-БГУ”да ва қолган ярмини эса Беларусь чемпиони бўлган “Шахтёр” (Солигорск)да ўтказди.
Минскликлар йил якунларига кўра, бир қатор номинациялар бўйича жамоанинг энг яхшиларини аниқлади. Унга кўра, Яхшибоев 2020 йилнинг "энг яхши футболчиси" деб топилди.

Шунингдек, у "энг яхши легионер" ҳамда "энг яхши ҳужумчи" номинацияларида ҳам пешқадамликни қўлга киритди.


Эслатиб ўтамиз, “Энергетик-БГУ” Беларусь Олий Лигасида 38 очко тўплаган ҳолда 10-ўрин билан жорий йилги мусобақани якунлади. 23 ёшли Жасурбек эса чемпионатда гол+пас системаси бўйича энг яхши кўрсаткични қайд этди – 21 (16 гол ва 5 ассист).
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии