RU

Последние новости

12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  4 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1

"Яшнобод" жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди Новости

"Яшнобод" жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди

Теги :  Яшнобод
Футбол бўйича Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати “В” ПРО лига дебютанти “Яшнобод” жамоаси аъзолари айни пайтда пойтахт вилоятининг Ғазалкент туманидаги “FIZIOMED” соғломлаштириш оромгоҳида ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан тузилган футбол клуби аъзолари чемпионат ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйишган. Ҳозирда жамоа мураббийлар штаби асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний тикланишига қаратишган. Шу боис кунига икки маҳалда машғулотлар ўтказилмоқда. Унда йигирма беш нафар футболчи иштирок этяпти.

Куни кеча “Яшнобод” футбол жамоаси мураббийлари ва футболчилари Оқтошдаги Яшнобод туманидаги 30-Меҳрибонлик уйига қарашли “Нур” дала ҳовлисига ташриф буюрди. Мазкур сўлим ва баҳаво масканда айни пайтда 105 нафар ўғил-қиз ҳордиқ чиқармоқда.

“Яшнобод” футбол клуби аъзоларини Феруза Усмонхўжаева раҳбарлигидаги 30-Меҳрибонлик уйи тарбиячилари ҳамда ўғил-қизлар кутиб олишди.

Самимий ва дўстона руҳда кечган мулоқотда “Яшнобод” футбол клуби раҳбарияти ва футболчилари ўз фаолиятлари, келгуси режалари ҳақида тарбияланувчилар билан ўртоқлашдилар.

Тадбир баҳонасида “В” ПРО лига ва Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи иштирокчиси “Яшнобод” футболчилари ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида мини футбол бўйича ўртоқлик ўйини уюштирилди. Учрашувнинг асосий вақтида 9:9 ҳисоби қайд этилди. Натижада ғолиб номи пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда омад мезбонларга кулиб боқди — 9:8.

— “Яшнобод” жамоаси ва уларнинг чемпионатдаги иштироки ҳақида эшитганмиз, уларнинг Ўзбекистон кубоги учрашувида супер лиганинг “Динамо” футболчиларини мағлубиятга учратганини телевизор орқали кўриб жуда қувонгандик, — дейди тарбияланувчилардан бири Владик. — Аммо уларнинг биз билан бугунги учрашувини кутмагандик. Профессионал футбол клуб вакилларининг меҳмонимиз бўлгани бизни роса хурсанд қилди. Уларга қарши ўтган ўйинда гол ҳам киритганим менга ўзгача завқ бағишлади. “Яшнобод” футболчиларининг қимматли вақтларини аямасдан оромгоҳимизга ташриф буюришгани учун катта раҳмат! Биз дўстларимиз билан биргаликда уларга албатта мухлислик қилишда давом этамиз ва “Яшнобод”га омад тилаймиз.

Ўртоқлик учрашувидан сўнг, жамоалар биргаликда дўстона эсдалик учун суратларга тушишди. Болажонлар учун озгина бўлса-да хушкайфият улашган яшнободликлар ўзлари учун янги мухлислар топганидан хурсанд ҳолда оромгоҳни тарк этдилар.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика