“Яшнобод” футболчилари машғулотларни бошладилар
22 янв 2020 18:59
Новости
“Яшнобод” футболчилари машғулотларни бошладилар
Азизжон Файзиев бош мураббийлигида машғулотлар кунига икки маҳал Яшнобод туманидаги 198-сонли умумий ўрта таълим мактаби сунъий қопламали стадионида олиб борилмоқда.
— Жамоамиз ўз олдига ёш ва иқтидорли футболчиларни тарбиялашни мақсад қилиб қўйган, — дейди “Яшнобод” футбол клуби бош мураббийи.
— Ўтган йили дебют мавсумида жамоамиз аъзолари мухлис ва мутахассисларда ёмон таассурот қолдиришмади. Янги мавсумда ҳам кўпроқ эътиборни ёшларга қаратамиз. Ҳозир машғулотларимизда йигирма беш нафар футболчи иштирок этмоқда.
“Яшнобод” профессионал футбол клуби президенти, туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайховнинг таъкидлашича, айни пайтда жамоа учун янги автобус харид қилиш учун буюртма берилган. Шунингдек, футбол клуби учун замонавий қароргоҳ қурилиши бошланиш арафасида.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии