RU

Последние новости

07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  2 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22

Япониялик журналист: "Менимча, Осиё Кубогини бу сафар Ғарб жамоаси ютади" Новости

Япониялик журналист: "Менимча, Осиё Кубогини бу сафар Ғарб жамоаси ютади"

Кеча бўлиб ўтган Осиё Кубоги-2019 қуръа ташлаш маросимида бир қатор ОАВ ходимлари ҳам иштирок этди.

Шулардан бири Япониянинг "Asahi TV" мухбири Йота Нагахата. Маълумки, Ўзбекистон терма жамоаси "F" гуруҳида Японияга қарши баҳс олиб боради. Шу боис япон журналистининг фикрлари биз учун қизиқ бўлди.

- "Қуръа яхши ўтди. Барча гуруҳлар тенг деб ўйлайман. Албатта, мени биринчи навбатда Япониянинг қайси гуруҳга тушиши қизиқтирди. Гуруҳимиз яхши кўриниш олди, биринчи-иккинчи ўринлар учун Ўзбекистон ва Япония курашади. Япония турнир ғолиблигини қўлга кирита оладими? Бир нарса дейиш қийин, чунки бизнинг терма жамоада ўйнаётган кўп футболчиларнинг ёши катта ва уларнинг аксарияти Жаҳон чемпионатидан кейин фаолиятини тугатса керак. Кейин эса ёшлардан янги жамоа тузиш керак бўлади".

- "Ўзбекистон ўзига яраша кучли жамоа. Бу жамоага қарши ўйнаш биз учун ҳам қизиқ бўлади. Менимча, бу сафар Осиё Кубогини Ғарб вакили ютса керак. Тахминим БАА ёки Саудия Арабистони. Балки Эрон бўлиши мумкин. Чунки мусобақа Ғарбда ўтказилади ва эътибор ҳам кўпроқ ғарбликлар томонига бўлади. Япония терма жамоасини ҳозир маҳаллий мураббий мундиалга тайёрламоқда. У аслида мураббий эмас, балки менежер сифатида биламиз. Лекин федерация шу қарорга келиб терма жамоага тайинлади. Воҳид Халилходжич яхши иш олиб бораётганди, бироқ у охирги пайтларда футболчилар ҳамда федерация раҳбарлари билан жанжаллашадиган бўлиб қолганди. Шу боис тезда истеъфога чиқарилди".

Х.Холиқов, Дубайдан махсус.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика