RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  17 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  30 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  92 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1019 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Япониядан қайтиб келган Азиз Ғаниев Мусаевга раҳмат айтди ФОТО Новости

Япониядан қайтиб келган Азиз Ғаниев Мусаевга раҳмат айтди ФОТО

Жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан "Насаф" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев куни кеча Япониядан юртимизга қайтиб келди.

Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" учрашувида жароҳат олиб сафдан чиққан Азиз Ғаниев Японияда жарроҳлик столида ётқизилганидан хабарингиз бор. Кунчиқар юртда салкам 3 ой муддат яшаган ва тиббий муолажа олган футболчи тикланиш жараёнларини муваффақиятли ўтказди.

Японияда Азиз Ғаниевни кутиб олиб, унга жароҳатини даволаш жараёнида бевосита катта кўмак кўрсатган Фозил Мусаев ўтган вақт мобайнида собиқ жамоадошига ҳамрохлик қилган. Азиз Ғаниев бизга маълум қилишича, жарроҳлик операциясига кетган барча ҳаражатларни "Насаф" клуби тўлаб берган.


"Барчаси яхши. Кеча Япониядан қайтиб келдим. Ўтган вақт давомида Японияда мени қўллаб-қувватлаб, ўз хизматини аямаган Фозил ака Мусаевга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, "Насаф" клуби ва жамоа мураббийлар штаби ҳамда футболчиларга ҳам раҳмат. Мухлисларга эса соғинчли саломимни йўллайман! Худо хоҳласа тез орада майдонга қайтиб, уларни ўз ўйинларим билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламан", - деди Азиз Ғаниев.

Айни пайтда юртимизга қайтиб келган Азиз Ғаниев ҳозирда оила даврасида. Тез орада футболчи "Насаф" қароргоҳига йўл олади.

Азиз Ғаниев декабрдан бошлаб индивидуал тарзда машғулотларга киришишини таъкидлади. Футболчи тахминан яна 1,5 ойлардан сўнг жамоа билан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Азиз Ғаниев катта эҳтимол билан февраль ойида яшил майдонга қайтиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, Азиз Ғаниев январда бўладиган Осиё Кубогини жароҳати боис ўтказиб юборади.

Рейтинг: +102   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика