RU

Последние новости

13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  2 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  4 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  1 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  6 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  10 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98

Япония термаси дарвозабони: "Осиё кубогини қўлга киритишимиз керак" Новости

Япония термаси дарвозабони: "Осиё кубогини қўлга киритишимиз керак"

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Япония ва Баҳрайн термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг японлар дарвозабони Зион Сузуки cайтимизга кичик интервью берди.

- Ажойиб ўйин бўлди. Бироқ хато сабаб ўз дарвозангиздан тўп олиб чиқдингиз. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Бугун мен учун "қуруқ" ўйин ўтказиш муҳим эди, аммо жамоанинг ғалабаси биринчи ўринда туради. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман. Саросимага тушмасликка ҳаракат қиламан. Афсуски, бугун биргина хато менга қимматга тушди. Бу ўйиндаги биргина камчилигим айнан шу вазият бўлди.

- Охирги икки ҳафта давомида мухлислар томонидан қандай қўлловни ҳис қилдингиз?

- Биз Қатарда ўйнаётган бўлсак ҳам, жуда кўп мухлислар стадионга келишди. Улар бизни руҳлантиришди. Айнан мухлислар учун энг яхши ўйинимни намойиш қилмоқчиман. 

- Гол ўтказиб юборганингиздан сўнг мураббий сизга нималардир деди? Шу ҳолатни айтиб бера оласизми?

- Мураббий менга барчаси жойида эканлиги ва ўйиндан завқ олишим кераклиги ҳақида гапирди. Мен шундай қилдим. Бу мусобақани ютишимиз керак. Бу мақсад йўлида қўлимдан келган барча ишни қиламан. Бу осон бўлмайди, лекин барча ўйинларда ғалаба қозонамиз.

Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика