RU

Последние новости

15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  0 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  1 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  4 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  16 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  61 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  25 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4

Япония билан ўйинда Тожикистонга нима ёрдам бериши мумкин ёхуд Усмон Тошев нимага ишонмоқда? Мураббий билан интервью Новости

Япония билан ўйинда Тожикистонга нима ёрдам бериши мумкин ёхуд Усмон Тошев нимага ишонмоқда? Мураббий билан интервью

Хабарингиз бор, март ойида Осиё қитъаси терма жамоалари ЖЧ-2022 саралаш босқичида навбатдаги учрашувларини ўтказишди.

Япония билан ўйинда Тожикистонга нима ёрдам бериши мумкин ёхуд Усмон Тошев нимага ишонмоқда? Мураббий билан интервью


Хабарингиз бор, март ойида Осиё қитъаси терма жамоалари ЖЧ-2022 саралаш босқичида навбатдаги учрашувларини ўтказишди. Қўшниларимиз бўлмиш Тожикистон терма жамоаси саралашнинг 7-турида Мўғулистонга қарши майдонга чиқди ва 3:0 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди. Мазкур ғалабадан кейин Тожикистон очколари сонини 10 тага етказиб, “Ф” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди. Энг яхши иккинчи ўринни эгаллаган тўрт жамоа орасида эса учинчи поғонада.  Буёғига тожикларнинг иккита ўйини қолди. Айтиш мумкинки, ҳар иккала баҳс ҳам оғир кечади. Япония - гуруҳ фаворити, бунга шубҳа йўқ. Лекин Мьянма биринчи даврада Тожикистонни 4:3 ҳисобида мағлуб этганди. Биз ушбу мавзу юзасидан Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошевга юзландик.

- Усмон Қудратович Мўғулистон билан ўйинда Тожикистон янада кўпроқ гол уриши мумкин эди. Шундай экан мазкур учрашувга тайёрлаган режаларингиз қай даражада иш берди, деб ўйлайсиз?

- Режа бўйича ишладик. Ўйлайманки, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Ушбу учрашувга қадар Мўғулистоннинг машғулотларини ва ўйинларини кўриб, ўзим учун таҳлил қилиб келган эдим. Шу асосида йигитлар билан тайёргарлик кўрдик. Худога шукур ғалаба қозондик. Лекин амалга ошмай қолган режаларимиз ҳам бўлди. Дейлик кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Бунинг натижасида тўплар нисбатимизни янада яхшилиб олиш имкони бўларди. Футболчиларнинг руҳияти жанговар ҳолатда эди, менсимаслик ҳолати кўзга ташлангани йўқ. Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик асосий ўринга чиқади. 

-  Сўнгги ўйинлардан сўнг Тожикистон терма жамоаси энг яхши иккинчи ўринни эгаллаган тўрт терма жамоа орасида учинчи бўлиб турибди. Олдинда яна ўйинлар бор, шундай экан Тожикистон терма жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имкониятини қандай баҳолай оласиз?

- Ҳозирда вазият шундайки, барча терма жамоаларда имконият сақланиб қолинган. Охиригача курашишимиз ва ўйнашимиз керак. Иккинчи ўрин билан энг яхши тўрт жамоа сараланаётганда ҳаттоки битта гол ҳам муҳим рол ўйнайди. Назарий жиҳатдан имкониятимиз бор. Лекин футболда кўряпсиз кундан кунга вазият ўзгармоқда. Буни ҳам инобатга олиш даркор.

- Тожикистон навбатдаги икки учрашувни Япония ва Мьянмага қарши ўтказади. Бу ўйинлар олдидан сизни ўйлантираётган ва ҳавотирга солаётган жиҳат нима?  Япония фаворит, Мянма биринчи ўйинда 4-3 ҳисобида ғалаба қозонганди...

- Қолган икки баҳс қийин эмас қизиқарли кечиши шубҳасиз. Чунки мен учун қийин ўйин бўлмайди. Мен қандай футболчилар билан ишлаётганимни биламан. Агарда ким ўз ишини севса, астойдил ҳаракат қилса ҳеч қачон қийинчилик бўлмайди. Япония терма жамоасида устунлик бор, буни инкор қилмайман. Ҳеч қиси йўқ. Агар биз Жаҳон чемпионатига чиқишни истасак, натижалар яхши бўлишини хоҳласак Япония сингари топ жамоалар билан ўйнашни билишимиз ва ютишимиз керак. Муносиб тайёргарлик кўрамиз. Мана шу икки учрашув бизнинг қай даражада тайёр эканлигимизни кўрсатиб беради. Мьянма билан биринчи ўйинда ғалабани эрта нишонлаб юборгандик. Бунинг оқибатида жазоланганмиз. Умуман олганда барча билан ўйнаса бўлади. Ҳозирда ҳамма футболни қандай ўйнашни тушуниб олган. Фақатгина маҳорат ва ўйинга диққатни жамлашга кўп нарса боғлиқ. 

- Япониядан ниманинг ҳисобига очко тортиб олиш мумкин ? Уларга қарши қўшимча тактика ёки яширин қуролингиз борми?

- Япония билан ўйинда бизга тактика ёрдам бериши мумкин. Уларнинг қандай ўйнашини биламиз. Айтганимдек биз тактикага таянамиз. Биринчидан аниқ вазифамиз бўлиши керак. Иккинчидан футболчилардаги чидамлилик. Қанча вақтгача кучимиз етади ва уни 90 дақиқага қандай тақсимлашимиз лозим. Япония бутун ўйин давомида хатоларимизни пойлайди ва яримта вазиятдан ҳам гол уриб кетиши мумкин. Шунинг учун майдонда рақибга қарши фақат оддий ҳимояланишимиз эмас, гол ҳам уришимиз керак. Шунчаки кам гол ўтказиш илинжида ўйнамаймиз. Ғалаба қозонса бўлади, нима учун ютмаслигимиз керак? Юқорида таъкидлаганимдек тактика, футболчиларнинг чидамлилиги ва кучини тўғри тақсимласак ниятимизга эришамиз.

- Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган Эхсони Паншанбе, Давронжон Эргашевнинг ҳаракатларини кузатиб боряпсизми?

- Улар асосий футболчиларимиз ҳисобланади. Давроннинг ўйин услуби бошқача. Ҳимояда етакчиликни қўлига олади, ёшларга ўрнак бўладиган футболчи. Эхсон эса ижодкор футболчи. Ярим ҳимоя ва ҳужумда катта ҳажмдаги ишни бажаради. Уларнинг ҳаракатларини синчковлик билан кузатиб бормоқдаман. Бўлажак учрашувларда бизга керак бўлишади.

- Сўнгги маълумотларга кўра Тожикистон чемпионатида жами 16 нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепмоқда. Ушбу ҳолатга муносабат билдирсангиз? 

- Бу жуда яхши ҳолат. Тожикистон ва Ўзбекистон азалдан дўст бўлиб келган. Ҳозир ҳам бу ерда кўрсангиз ҳар бир оилада самарқандлик ёки бухоролик ўзбекларни учаратасиз. Футболчи учун ҳам бу қайсидир томондан яхши. Боиси оиласида узоқда бўлади, бир ўзи фикрлаши, бошқа муҳитда ўзини синаб кўради. Менимча бунинг ёмон жойи йўқ.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика