RU

Последние новости

23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  0 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  8 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  6

Японча ирода ёхуд Тошкентдан Тошкентгача... Новости

Японча ирода ёхуд Тошкентдан Тошкентгача...

Кеча Япония футзал терма жамоаси Осиё чемпионати тарихида энг шармандали натижасини қайд этди.

Япония терма жамоаси биринчи Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритган. Қозоғистон УЕФАга ўтиб кетгач, японларнинг кўксига шамол тегади ва 2002 йил илк марта қитъа чемпионатининг финалига йўл олади.

Илк бор бош совринни Тошкентда, 2006 йил финалда Ўзбекистонни мағлубиятга учратиб, қўлга киритган кунчиқар юрт вакиллари сўнгги иккита Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиблари ҳисобланарди.

Қисқаси, японларнинг Тошкентда бошлаган муваффақияти айнан Тошкентда ўзлари учун жуда ҳам ёмон бўлган натижа билан якунига етди.

Вьетнам билан бўлиб ўтган ўйиндан кейин япониялик футзалчилар ҳали ҳеч нимани йўқотмаган эдилар. Одатга кўра мухлисларининг олдига бориб таъзим қилдилар. Мухлислар эса уларни тинмай олқишладилар, ҳа тинмай. Бирон дақиқа бўлса-да, ўйинчиларни олқишсиз қолдирмадилар. Кеча ҳисоб 5:2 бўлиб турган вазиятда ҳам улар "Ниппон, Ниппон" (Япония дегани) дея ҳайқириб турдилар. Ҳаттоки 6-гол урилган пайти япон мухлисларининг қўллаб-қувватлашлари кучлироқ чиқди, ҳал қилувчи босқичга чиққан Қирғизистон мухлисларига қараганда.





Япония футзалчилари ва уларнинг мухлислари ўртасидаги муносабатни кўриб, очиғи тан бердим. Ҳавас қилдим. Айниқса, ютқазиб, ўзи бир аҳволда бўлишига қарамай, кўз ёшлари билан мухлислар олдига боришга ирода топа олган ўйинчиларга тан бердим. Футзалчи Ватан шаънини ҳимоя қила олмаганидан изтиробда, буни англаб турган мухлис эса футболчига далда бўляпти. Футзалчилар ўз одатларига кўра мухлислар олдига таъзим қилгани борган ҳолатни бир сўз билан таърифлаб бера олмайман. Яхшиси, буни суратларим "гапирсин".

Япония терма жамоасида йиғламаган ўйинчи қолмади. Ор-номуснинг ўта кучлилиги. Улар учун пул, жаҳон чемпионати ёки Осиё чемпионлигини йўқотилгани эмас, мағлубиятга учраса ҳам тинмай олқишлаб турадиган мухлиснинг кўзига тик боқиш оғир бўлди. Япон футзалчиларидан бирортаси мухлисларга таъзим қилар экан, уларга қарашга ботина олмас эди. Вьетнам билан ўйинда бундай бўлмаган эди. Уларга қараб, ҳали ЖЧ йўлланмасини йўқотилмаганлигини айтишганди. 

Бизда эса бироз бошқачароқ. Ғалаба қозонсак ҳаммамиз борамиз, мағлубиятга учрасак, кайфияти 1-2 футболчи мухлислар томон боради. 

Бизда ҳам шундай бўлармикин? Бунинг учун аввало футболчи ва мураббийларимиз биринчи қадамни ташлашлари керак деб ўйлайман. Жамоамиз ғалаба қозонадими ёки йўқми, барча, 18 нафар футболчи ва мураббийлар штаби эринмасдан стадионни айланиб мухлисларга таъзим қилиб чиқишлари керак. Мухлис ҳам эрийди, мана шундан кейин биров сўкармикин, йўқ, аксинча мағлубиятга учраб ҳам олқиш олади. Кейинги ўйинда эса масъулият ошади. Бундай ҳолатни аввало олий лигамизда, кейин ЎТЖ, ЁТЖ, ОТЖ ва ўз ўзидан МТЖда анъанага айлантиришимиз керак.


-



Мақола сўнгида Япония футзал терма жамоасининг "Хондаси", Мориока Каорунинг суратини тақдим этаман. У терма жамоанинг энг кучли ўйинчиси. Юлдузи, чемпионатида энг катта пул ишлайдиган футзалчи. Лекин у ҳам кўз ёшларини тия олмади. Жамоадошлари каби, унинг ҳам мухлислар олдида виждони қийналяпти.


Фотожурналистика фаолиятимдаги дебют мусобақам 2006 йил, айнан футзал бўйича Осиё чемпионатидан бошланган эди. 10 йил аввал Японларнинг қувонч кўз ёшларини суратга туширган эдим. Алам кўз ёшларини суратга олиш жуда қийин экан....

Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика