RU

Последние новости

09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  7 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  1 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  0 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  1 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  5 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  4 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  6 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  8 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  11 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  4 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0

“Янгиер”нинг ғалаба қозонишига мухлислар етишмади...ми? Новости

“Янгиер”нинг ғалаба қозонишига мухлислар етишмади...ми?

Кеча Ўзбекистон чемпионати 1-лигасида иштирок этаётган клублар 3-тур учрашувларини ўтказишди.

Ушбу тур доирасида Янгиер шаҳрининг “Янгиер” жамоаси Ғаллаоролнинг “Ғаллакор-Барса” клубини қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунтопди. Ҳозир ўйин ҳақида эмас, балки учрашув атрофида юз берган ҳолатга эътибор қаратмоқчимиз.

Шу куни “Янгиер” стадионига мухлислар киритилмади. Бунга сабаб сифатида фавқулотда вазиятлар ходимлари стадионнинг ғарбий трибунасининг 2-қавати талабга жавоб бермайди, деб ҳисоблашган. ЎзПФЛ сайтида эълон қилинган қайдномада ёзилишича, “Янгиер” – “Ғаллакор-Барса” баҳсига 76 нафар томошабин ташриф буюрган. Ушбу рақамда акс эттирилган мухлислар сони жамоалар аъзолари, стадион ишчи ходимлари ва тартиб посбонлари вакилларини ташкил этган бўлса керак. Бироқ стадион ташқарисида йиғилган 3-4 минг мухлис учрашувни кўролмай, кўчада туриб-туриб, кутиб-кутиб кўнгиллари хира холда уйларига тарқашди.

Хайрон қоласан киши, мухлисларсиз футбол кимга керак? Ахир “Янгиер” стадионининг бир қаватдан иборат шарқий трибунаси тўлиқ тайёр эдику! Балки севимли жамоамизнинг ғалаба қозонишига, биз – мухлисларнинг далдаси етишмагандир...

Умид қиламизки, 16 апрель санасида ўтказиладиган “Янгиер” – “Зомин” учрашувигача муаммолар барталаф этилиб, “Янгиер” стадионига мухлислар ташрифи таъминланади.

Нодир Тоштемиров,
Янгиер шаҳридан

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика