RU

Последние новости

22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  1 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  1 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  7 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  7 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  11 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  5

"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш" Новости

"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Турон" – "Янгиер" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини табриклайман. Кубокда Суперлига жамоалари билан беллашяпмиз. Бу ёш футболчиларимизга мактаб бўлади. Йигитларимга раҳмат, уларга иккинчи рақамда ўйнаш айтилганди. Суперлига ва биринчи лиганинг фарқи бўлади. Футболчиларимиз ҳаракат қилишди. Уч тўртта яхши имкониятимиз бўлди, аммо гол ура олмадик. Охирида эса рақиб гол уриб кетди. Йигитларга эса раҳмат. Суперлига жамоасига қарши муносиб ҳаракат қилишди. Келажакда "Янгиер" жамоасидан Суперлигага яхши футболчилар етишиб чиқишини ният қилганмиз. 

- Жамоа таркиби қандай шакллантирилган? Ўтган йили U-19 жамоаси шов-шув кўтарганди. Улардан қанчаси таркибга жалб қилинди?

- Ҳа, U-19 жамоамиз ўткан йили зўр қатнашди. Ҳозирда таркибда 3-4 нафар футболчи айнан ўша таркибдан. Бугуннинг ўзида уларнинг учтаси асосий таркибда ўйнади. Ундан ташқари, U-19 жамоамиздан 3-4 таси "Насаф"да ўйнамоқда. Бу менимча яхши натижа. Мақсадимиз ҳам шу, аслида.

- Суперлига жамоасига қарши иккита ҳужумчи билан ўйнаш ҳақида изоҳ берсангиз.

- Вазиятга қараб ҳаракат қилдик. Бизда ёш футболчилар, иккинчи рақамда ўйнамоқчи эдик. Шу сабаб ҳам битта ҳужумчи билан чиқдик. 

- Еттинчи рақамни ўйинчини ўзгартириш ўзини қанчалик оқлади?

- Тохирни жуда яхши биламан. У "Навбаҳор" сафида юрган, келажаги бор йигит. Уни алмаштирганимга сабаб, у чарчаб қолди. Тохир биз билан тўлиқ мавсумолди тайёргарлик жараёнини ўтамаган. 77 рақамли ўйинчимиз ҳам йиғинда бўлмаган, бу уларнинг жисмоний ҳолатида акс этмоқда. Аммо алмаштиришлар ҳам ёмон бўлмади. Элдор Каримовда ҳам 2 та вазият бўлди. Бу эса 80-90% гол эди. Улар гол уришлари керак эди. 

- Суперлига жамоалари билан ўйнадингиз. "Янгиер" ҳақида ҳаммада яхши таассурот қолди. Жамоанинг биринчи лигадаги мақсади?

- Мақсадимиз Про лигага чиқиш. Биринчи лига бир даврадан иборат. Мақсадимиз биринчи давранинг ўзида Про лигага чиқиш. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика