RU

Последние новости

19:06Футбол олами. "Насаф", ОКМК ва "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди. Ўзбекистон кубоги 3-тури ҳақида батафсил   0 19:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  0 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  2 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  3 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1

“Янги Батистута” ёхуд Лаутаро Мартинес ким ўзи?! Новости

“Янги Батистута” ёхуд Лаутаро Мартинес ким ўзи?!

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли 20 ёшли Лаутаро Мартинесни “янги Габриэль Батистута” деб атаган.

2013 йил “Орзулар учун ўйин” номли дастур вақтида Лаутаро "Бока Хуниорс" клуби унга қизиқиш билдираётгани ҳақида айтганди: "Мен "Боку"да ўйнашга қизиққан эдим. Чунки у ерда яхши тажриба орттириш мумкин. Бу таклиф менга ёқди", — деган эди "Атлетико Линиерс"нинг эндигина 2та ўйинида майдонга тушган 15 ёшли футболчи.


"Мен бундай вақтли дебют қилиб, гол уришимни ҳеч ҳам кутмагандим. Ҳали ёш бола пайтим форвард позициясида ўйнаганман. Лекин мураббий фаолроқ бўлишимни талаб қиларди. У мен худди ёшлар жамоаси тўп тепётгандек ҳаракатланишимни сўрарди”, — дея ёдга олди Лаутаро Мартинес дебютидан сўнг. Қизиғи шундаки, "янги Батистута" профессионал футболда ўз вақтида тўп тепган отаси Марио дебютидан бир йил аввал фаолиятини бошлаган.

Кучли ва кучсиз томонлари

Замонамизнинг икки оёқ билан ўйнай оладиган бир неча топ футболчиларидан фарқли ўлароқ, Лаутаро Мартинес фақат ўнг оёқда яхши ҳаракатлана олади. Чап оёқ билан ўйнаш эса унинг заиф томони десак, муболаға бўлмайди. У тезкор ва узоқ масофага кучли зарба бера олади. Тўп билан яхши ҳаракатланади, аммо уни ўзида кўп ушлаб қолади. Ҳар қандай Жанубий Америка ўйинчисидек, у ҳам ажойиб дриблинг қила олади. Бундан ташқари, Лаутаро кўп маротаба ўйин қоидасини бузганлиги сабабли сариқ ва қизил карточкалар олган. Уни қўпол деб бўлмайди, лекин ёш бўлганига бироз жиззакироқ. У бўйига нисбатан бош билан анча яхши ўйнай олади.

Унутиш лозим бўлган воқеалар

Ҳар бир ўйинчининг фаолиятида ёрқин ва қоронғу вақтлар бўлади. Ёмон хотираларни иложи бўлса унутиб юбориш керак. Афсуски, бундай ҳолат Лаутаро Мартинеснинг фаолиятида юз берган. Ёш аргентиналик 2017 йил ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатидан бери такрорий видео — VAR тизимини ёқтирмайди. 

Мартинес ўшанда Англия термаси ва “Челси” футболчиси Фикайо Томори босими остида бўлган ва ундан “қутулиш” мақсадида рақибининг юзига тирсаги билан урган. 3:0 ҳисобдаги мағлубият билан якунланган ўша баҳсда унга қизил карточка беришган эди. Бироқ турнирда Аргентина термаси ғалаба қозонолмаган: Жанубий Корея билан бўлган баҳсда мағлубиятга учраб, гуруҳ босқичининг учинчи тури Гвинея билан учрашувда (5:0) мағлуб бўлган.

Биринчи жиддий жароҳат

Жамоа Жаҳон Чемпионатидан чиқиб кетганидан бир неча ой ўтиб, Лаутаро Мартинес ўнг оёғи товон қисмидаги суяги синади ва ҳозирги мавсумнинг бошланғич қисмини ўтказиб юборади. Ўша пайтларда Европанинг етакчи клублари ёш ўйинчига катта қизиқиш билдираётганди. Жиддий жароҳат эса бунга катта салбий таъсир кўрсатди. Лекин у бу имтиҳондан яхши ўтди ва майдонга янада кучли бўлиб қайтди: 14 ўйинда 10та гол ва 3та голли узатма берди.

Номзодлар

"Расинг Авельянеда"нинг ёш юлдузига бир вақтнинг ўзида 3та клуб қизиқиш билдирганди: Миланнинг "Интер", Мадриднинг "Атлетико" ва Дортмунднинг "Боруссия"си. Лекин агар италиялик ва немис раҳбарлари хоҳиш-истакларини расмий тарзда билдирганларида, у ҳолда Мадрид ўз имкониятларидан келиб чиқиб бир четга чиқарди. Бироқ "шмеллар" кеч қолишди.


"Биз "Дортмунд"дан душанба куни таклиф олдик, лекин ҳеч нарса қилолмадик. Сабаби "Интер" билан расмий шартнома тузиб бўлгандик. Ўйлашимча, Мартинес "Интер" билан шартнома шартларини келишиб олган. Мен ҳақиқатдан ҳам бирор нарсани ўзгартириш учун ҳеч қандай имконим йўқ эди. Лаутаро учун эса “Интер”дан бошқа вариант қолмаганди", — деганди "Расинг" президенти Виктор Бланко.

"Аслида ўйинчини сотиш ниятимиз бўлмаган. Унинг агенти билан ҳам бу борада кўп суҳбатлашардик. Шундан сўнг, Мартинесни "Атлетико" таклиф қилган 12 миллион евро сотмагандик. Хорхе Сампаоли Италия ва Испания билан ўртоқлик учрашувларидан олдин Мартинесни чақиради. Бундан ташқари, уни 2018 йилги мундиалга олиб бориш эҳтимоли ҳам йўқ эмасди. Аргентина термасининг сўзларига қараганда, кимлар бориши аниқмасди. Ҳаттоки, Пауло Дибала ва Мауро Икардига ҳам ваъда беришмаганди.

Трансфер нархи

Агар Лаутаро Мартинес яна Жаҳон Чемпионатига борадиган бўлса, унинг трансфер нархи 50-60 миллион еврогача кўтарилиши мумкин. Шу сабабли уни клубда олиб қолиш мушкул эди. Айнан шунинг учун клуб раҳбарияти солиқдан ташқари 27 миллион доллар ҳамда келгусидаги шартноманинг 10% улушига эгалик қилиш шарти билан “Интер”нинг таклифига рози бўлди.

Аргентина дивизионида тўртинчи даражадаги клуб президенти Карлос Пабло "Расинг" ва "Интер" ўртасидаги шартнома бўйича улар таҳминан 4 миллион доллардан олишларини ҳисоблаб улгурганди. Ва бу суммани таркибни кучайтириш учун янги ўйинчи сотиб олишга эмас, балки инфраструктура ва академияга сарфлашларини ҳам тушунганди. Ахир бундай клубларнинг асосий манбаи — иқтидорли ёш футболчилар ҳисобланади. "Атлетико Линиерс" академиясининг машҳур битирувчиларидан Пабло Пазани эслаб ўтиш жоиздир.  У Жаҳонт Чемпионат-1998 иштирокчиси ва Аталантада бўлган Олимпиаданинг кумуш медал соҳибидир.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика