Ян Вертонген: "Бу Аргентинага ютқазиш шармандалик"
06 июл 2014 05:07
Новости
Ян Вертонген: "Бу Аргентинага ютқазиш шармандалик"
Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Ян Вертонген Аргентинадан учралган мағлубиятни шармандалик деб атади.
Бу шармадалик. Ҳа, бу Аргентинага ютқазиш шармандалик ҳисобланади. Биз ўзимиз ёмон ўйнадик. Рақибга кўп ҳурмат кўрсатиб юбордик ва футболни ўйнашни эсдан чиқариб юбордик. Учрашув ҳаками ҳам Аргентинага катта мулозамат қилиб юборди. Бу менга умуман ёқмади. Биз ўз олдимизга қўйилган мақсадга етдик, лекин барибир бу ўйиндаги натижа қониқарли бўлмади. Бразилияда ўтаётган чемпионатда ўйнаш бахтига эришганимдан жуда хурсандман. Бу ердаги муҳит жуда аъло!
Комментарии