RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Хюистра: "Эртага майдонга камроқ тушаётган футболчилар ва ёшларга имконият берамиз" Новости

Хюистра: "Эртага майдонга камроқ тушаётган футболчилар ва ёшларга имконият берамиз"

"Эйр Форс" билан ОЧЛ 6-тур баҳсидан аввал матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ва ҳимоячи Иброҳимҳалил Йўлдошев қатнашди.

Хюистра: "Бизни гуруҳдаги охирги ўйин кутмоқда. Жамоа шаъни учун майдонга тушиб, ғалаба қозонишимиз керак. Афсуски, кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотиб бўлдик. Эртага майдонга камроқ тушаётган футболчилар ва ёшларга имконият берамиз.

Таркибимизда иқтидорли ёшлар борлигини кўпчилик кўрди. Улар тез орада юқори даражага кўтарилиш имконига эга. Умид қиламанки, ушбу футболчилар билан кейинги йил анча кучлироқ ҳолда мусобақага қайтамиз"

Йўлдошев: "Сўнгги ўйинда зафар қучишга интиламиз. Мухлисларни ҳеч бўлмаганда мазкур ютуқ билан хурсанд қилишни истаймиз. Таркибда мен каби ёшлар кўп ва кўпчилик яхши савияда ўйнай олади. Мураббий ишончини оқлашга интиламиз. Халқаро даражадаги ўйинларда босим юқорироқ. Ёш футболчилар бундай беллашувларда катта тажрибага эга бўлади. Келажакда бу бизга асқотади.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика