"Хотира-79"да яна бош мураббий ўзгарди
20 июл 2018 16:56
Новости
"Хотира-79"да яна бош мураббий ўзгарди
Мухлисларга яхши маълумки, "Хотира-79" жамоасини жорий мавсумга андижонлик мураббий Нозим Муллаохунов тайёрлаганди. Аммо орадан кўп ўтмай, унинг ўрнига Науфал Бобоев олиб келинди. Ёш мураббийнинг Уйчидаги фаолияти узоққа чўзилмади ва бошқарув постига яна Муллаохунов қайтарилди. Бироқ бу сафар ҳам Нозим Муллаохуновнинг Уйчидаги ишлари узоқ давом этмади. Сабаби яқинда раҳбарият бош мураббийни яна ўзгартирган. Олинган маълумотларга кўра, эндиликда "Хотира-79" жамоасини Камол Жўнашев бошқарадиган бўлди. Жўнашев бунгача "Чуст-Пахтакор", "Имкон-Олтиариқ", "Истиқлол" (Тошкент), "Навбаҳор" (ёшлар), "Андижон" каби жамоаларда бош мураббий ва ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритган. Эндиликда 40 ёшли мураббий Уйчи тумани жамоасини мавсумнинг иккинчи қисмига ўзи тайёрлаб бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии