RU

Последние новости

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  0 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  3 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  17 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър Новости

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър

Теги :  Пахтакор-79
Бугун, 11 август куни "Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди.

“Пахтакор-79” хотирасига


Қушлар қоқади қанот

Тошкентнинг осмонида.

Эшитилар оҳ-фарёд

“Пахтакор” майдонида.


Қушлар қайтади бир кун

Сафларини бузмасдан.

Кўкка термуламан мен

Умидимни узмасдан.


Дили оғримасин деб,

Ҳеч ким ростин айтмайди –

“Пахтакор” самолёти

Энди ортга қайтмайди.


Кўз ўнгимда гўёки

Қад кўтарар тирик жон.

Юлдуз футболчи асли

Самони айлар макон.


Ўғлонлар эрта кетди,

Шижоати сўнмасдан.

Бири ёш куёв, бири

Чимилдиқни кўрмасдан.


Бирида – мўрғак ўғил,

Бурунчаси пиқирлар.

Билмайди у... билмайди...

Ҳар куни эшик пойлар.


Энди дийдорлашишнинг 

Бўлмайди ҳеч фурсати.

Қўлида падарининг

Кулиб турган сурати.


Отасининг жамоасин

Эслаб қолган у зукко.

Сўлакчасин оқизиб,

Шивирлайди: “Па-та-ко...”


Тилга киради сурат:

“Йиғламагин, жужуқча.

Қаерда бўлмагин, мен

Ҳамиша ёнингдаман.


Отангнинг руҳин шод қил,

Кўрсат матонатингни.

Бошингни баланд кўтар,

Ғоз тутгин қоматингни!..”


Муштипари дод солар,

Бағрида ҳўл ёстиғи:

“Сенинг ўрнингга, мана,

Мен ўлсам бўлмасмиди...”


Учаётган қушларга

Она пичирлар ғамгин:

“Куликово даштига

Нолаларим етказгин...”


Шикастланган Исоқов

Кўкка паришон боқар.

Кўзларига қўшилиб,

Оёғидан ёш оқар.


Дер: “Оёқ-ку, тузалар,

Аммо етишмас ҳаво.

Қалбда қолган чандиққа 

Топиб бўлмайди даво...”


...Қушлар қоқади қанот

Тошкентнинг осмонида.

Эшитилар оҳ-фарёд

“Пахтакор” майдонида.


Қушлар қайтади бир кун 

Сафларини бузмасдан.

Кўкка термуламан мен

Умидимни узмасдан.


Дили оғримасин деб,

Ҳеч ким ростин айтмайди –

“Пахтакор” самолёти

Энди ортга қайтмайди.


Бугун улғайган ўғил, 

Сочларига ёққан қор.

Фарзандига отасин

Эслатар такрор-такрор.


Бобосининг жамоасин 

Ёд олган жажжи зукко.

Сўлакчасин оқизиб,

Шивирлайди: “Па-та-ко...”


Улар кўзлаган йўлни

Авлодлари забт этар.

Мамлакат ўғлонлари

Дунёни зир титратар.


Узоқлашмайди биздан, 

Қалбимизда сийрати.

Акс этар юлдузларда 

Кулиб турган сурати.


Тилга кирар юлдузлар:

“Таслим бўлма ҳеч қачон.

Қаерда бўлмагин, мен

Ҳамиша ёнингдаман.


Аждодлар руҳин шод қил,

Кўрсат матонатингни.

Бошингни баланд кўтар,

Ғоз тутгин қоматингни!”


Оқил Абдубарноев

2024 йил

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика