RU

Последние новости

22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  75 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8

Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди" Новости

Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"

Ўзбекистон футзал бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Коста-Рика - Ўзбекистон (5:3) учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Бугунги учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Биринчи бўлим биз учун ёмон ўтди, лекин иккинчи бўлимда юқори иштиёқ туфайли яхши ўйнадик. Қизил карточка барчасини ўзгартириб юборди. Ўйиндаги энг муҳим вазият шу эди.

- Жаҳон чемпионатида бундай ёмон иштирок этганимизнинг сабаблари нима эди? Биз қандай хатоларга йўл қўйдик.

- Биринчи ўйинда биз ҳисобни тенглаштира олдик ва ҳисобдаги ортда боришимизга қарамай барчасини тўғрилай олдик. Бугун эса 3:2 ҳисобида ютаётганимиз пайтимизда Ропиев йўл қўйган фол барчасини ўзгартириб юборди. Биз ўша паллада ўйинни бой бердик, рақиб эса дарҳол ҳисобни тенглаштирди. Биз эса ўша заҳоти барчасини бой бердик.

- Жаҳон чемпионатидаги бундай ёмон иштирокимизнинг асосий сабабларидан бири жароҳатлар бўлди. Жароҳатлар сони кўпайиб кетганига нима сабаб бўлди?

- Жароҳатлар боғламнинг узилиши ва суяк синиши эди. Бу шунчаки омадсизлик ва бизнинг омадимиз келмади. Бу нормал ҳолат эмас, аммо биз бундай омадсизликка учрадик. Равшан бармоғини синдириб олди. Бу жароҳатларга машғулотлар сабаб бўлмади. Бундай жароҳатлар қачон рўй беришини назорат қила олмаймиз, афсуски. Мен бутун ўзбек халқидан ва мухлислардан узр сўрайман. Менинг фикримча, биз мундиалга жуда катта эътибор қаратиб юбордик.

- Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганингизга роппа-роса бир йил бўлди. Терма жамоадаги келажагингиз ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бу нарса муҳим деб ўйламайман, аммо мен шартномамни ҳозир якунлайман.

- Ўзбекистон футзали келажаги ҳақида нималар дея оласиз? Кейинги мундиалга яхши тайёргарлик кўришимиз учун нималар қилишимиз керак?

- Ўзбекистон меҳнат қилишда ва ривожланишда давом этиши керак. Афсуски, мен энди терма жамоа билан бирга бўлмайман, аммо терма жамоага маслаҳатлар бериб туришим мумкин. Ассоциацияга имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув эди.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди



Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика