RU

Последние новости

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Хосе Венансио Лопес Нидерландияни нега мағлуб эта олмаганимиз ва Парагвай терма жамоаси ҳақидаги саволларга жавоб берди Новости

Хосе Венансио Лопес Нидерландияни нега мағлуб эта олмаганимиз ва Парагвай терма жамоаси ҳақидаги саволларга жавоб берди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Парагвайга қарши учрашув олдидан сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлади. Нидерландия терма жамоасига қарши кечган дастлабки учрашув ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Менинг фикримча, дастлабки учрашувда баъзи бир қийинчиликларга дуч келдик. Бутун ўйин давомида ҳисобда орта бордик, лекин рақибдан яхшироқ ўйин кўрсатдик. Нидерландия деярли ҳеч қандай хавф туғдира олмади, рақиб фақатгина биз йўлган қўйган хатолардан фойдаланди. Фикримча, ўша учрашувда ғалаба қозонишга биз кўпроқ лойиқ эдик. Энг муҳими, ҳисобда ортда боришимизга қарамасдан, жамоа характер кўрсата олди. Ҳеч бўлмаганда дуранг қайд этдик.

- Нидерландия кўпроқ ҳимояланди, деб айтиб ўтдингиз. Бундай "автобус" қўйиб олган жамоаларга қарши қандай ўйнашимиз мумкин? Биз Нидерландия ҳимоясини нима сабаб ёриб ўта олмадик? Нидерландияни мағлуб этишга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Бизга халал берган асосий жиҳатлардан бири - биз ҳисобда ортда қолганимиз. Ҳисобда ортда борганимиз бизга таъсир қилди, рақиб эса ушбу вазиятда ўзини эркинроқ ҳис қилди. Нидерландия ортиқча таваккал қилмади ва тартибли ҳимояланди, холос. Шу сабабли биз ҳимояни ёриб ўтишда қийналдик.

- Эртанги рақибимиз Парагвай терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Кўпчилик, Парагвай терма жамоасини кучли деб айтмоқда. Масалан, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Парагвайни жуда кучли ва тажрибали жамоа деб айтди.

- Ҳа, Парагвай жуда кучли терма жамоа. Бош мураббий ҳам терма жамоа билан 7 йил давомида ишлаб келмоқда. Футзалчилар ҳам мураббий нимани истаётганини тўлиқ билишади. Парагвай терма жамоаси сафидаги футзалчилар кучли ҳисобланган Испания ва Италия лигаларида тўп тепишади. Қисқа қилиб айтганда, улар жуда тажрибали.

- Биздан кучли бўлган Парагвай терма жамоасини нима эвазига мағлуб эта оламиз?

- Биз максимум ҳаракат қилишимиз керак. Ўзимизнинг юз фоизли ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Шунингдек, Нидерландияга қарши кечган учрашувдагидек ҳимояда хатолар қилмаслигимиз керак. Нидерландия позицион ҳужумда ҳеч қандай муаммо ярата олгани йўқ. Парагвайга қарши баҳсда ҳам имкон қадар ҳимояда хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Парагвай терма жамоаси стандарт вазиятлардан ҳам яхши фойдаланади. Шу сабабли ҳимояда хатосиз ўйнашимиз ва стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетишимиз керак.

- Агар мухлисларга ёки оммага қандайдир мурожаатингиз ёки гапларингиз бўлса, марҳамат.

- Биринчи навбатда бизни қўллаб-қувватлашларингизни сўрайман. Нидерландияга қарши кечган учрашувдагидек мухлислик қилишларингизни илтимос қилган бўлардим. Фақатгина жипслашиш орқали Жаҳон чемпионатида яхши натижага эриша оламиз. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ва ОАВ вакилларига ҳам катта раҳмат.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика