RU

Последние новости

00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  14 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  2 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6

Хосе Луис Вильянуэва: “Хайрлашув учрашувимни Бунёдкор” либосида ўтказишни хоҳлайман” Новости

Хосе Луис Вильянуэва: “Хайрлашув учрашувимни Бунёдкор” либосида ўтказишни хоҳлайман”

Бир вақтлар Тошкентнинг “Бунёдкор” клубининг шонли даврлари бўлган.

Жамоа таркибида бир қатор хорижлик кучли футболчилар фаолият олиб борган. Улар орасида чилилик футболчи Хосе Луис Вильянуэва мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурган. Биз Вильянуэва билан боғланиб “Бунёдкор” олиб борган фаолияти ҳақида суҳбатлашдик.



- Ассалому алейкум Вильянуэва. “Бунёдкор” жамоасидан қандай хотиралар қолган?

- Биласизми, “Бунёдкор”даги фаолиятим ҳаётимдаги унутилмас дамлар бўлган. Ҳаётимнинг энг яхши дамлари “Бунёдкор”да ўтган десам, адашмайман. У билан боғлиқ ажойиб ва асрга татигулик хотираларим бисёр. Мен “Бунёдкор”га бормасимдан олдин Ўзбекистон ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас эдим. Тошкентга келганимда менга барчаси ёқаётганини сездим. Тошкентга “Пахтакор”га қарши учрашувдан 3 кун олдин келгандим. Бу ўйин биз учун жуда ҳам муҳимлигини айтишди. Шунинг учун ҳам мен жуда ҳам ҳаяжонландим. Биринчи куни мен шифокорлардан тиззамга муз қўйишларини сўрадим ва вақт тафоввутини ҳам билиб беришларини илтимос қилдим. Шундан сўнг, мени мунроқ босаётганини сездим. Муз шу даражада муздак эдики унга тегишни ҳам иложи бўлмасди. Ўшанда жамоа шифокорлари нима бўлганини клуб раҳбариятига айтмаслигимни илтимос қилишганди. Жуда ҳам қўрқинчли вазият бўлган (кулиб). Тиззамга боғланган махсус боғич билан ўйин ўтказишга мажбур бўлганман. Агарда сизда имконият бўлса, суратларни топиб кўришингиз мумкин.

- Ҳозир ҳам “Бунёдкор” ҳақидаги янгиликларни кузатиб турибсизми?

- Бу ерда унинг иложи йўқ. Аммо, Миржалол Қосимов жамоага яна бош мураббий бўлгани ҳақида эшитдим. Лекин ҳозирги кундаги “Бунёдкор” аввалгисидан унчалик кучли эмас, назаримда.

- “Бунёдкор”да сиз билан фаолият олиб борган футболчилар билан ҳозир алоқадамисиз?

- Баъзида ижтимоий тармоқ орқали “инстаграм” ва “фейсбук”да гаплашиб турамиз. Сервер Жепаров Эрон чемпионатида фаолият олиб бораётганидан хабарим бор. Кападзе ва Нестеров “Локомотив” клубида.


- Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий бўлганидан хабарингиз бўлса керак?

- Бу ҳақида мени хабарим йўқ эди. Энди сиздан эшитяпман. Бу ажойибку! Ушбу хабарни эшитиб бошим осмонга етди. Унга мураббийликдаги фаолиятига омад ва зафарлар тилайман.

- Бунга қандай фикр билдирасиз?

- Профессионал тарзда жавоб беришим жуда ҳам қийин. Чунки уни мураббий сифатида билмайман. Кападзе ақлли, тўғри сўз ва ажойиб инсон. Агарда Кападзе терма жамоадаги футболчиларга ишонч бағишлай олса, ўшанда у омадли бўлиши мумкин, дея ишонч билан айта оламан. ЎФАнинг терма жамоага ёш мураббий тайинлаш тўғрисидаги хабарномаси мамлакат футболи учун янги ғояларни кўрсатади.

- Луис Фелипе Сколари сиз учун қандай мураббий ёки инсон? ОЧЛда заявка қилмаган пайт нималар бўлганини айтиб бера оласизми?

- Бу ишни Сколари қилмаганини аниқ биламан. Бир неча ой олдин мен энг яхши тўпурар бўлганман. Бундай қарорни ким қабул қилганини мен билмайман. Лекин бунги Сколари қилмаганига ишонаман.

- Ўтган йили “Бунёдкор” чемпионат баҳсларида тўртинчи ўринни олгани учун бу йил  ОЧЛ мусобақаси йўлланмасидан қуруқ қолди. Бу сизни ажаблантиряпдими?

- Афсуски, “Бунёдкор” жамоасини бундай аҳволда кўриш жуда ачинарли. Ҳозирда клуб ҳақида жуда кўп янгиликлар бор, лекин уларни ҳали эълон қилмоқчи эмасман. Улар қаерда машғулот ўтказади, буни билмадим-у, лекин уларда яхши футболчиларни таклиф қилишга маблағлари бўлса, сифатли ўйинни йўлга қўйиш учун ҳам шароит ярата олишади. Мен эса уларнинг ҳомий, менежер ёки инвеститсия кучи ким эканлигини билмайман. Ҳозирда клубда кимлар ўйнаётганидан ҳабарим йўқ. Лекин, ўйлашимча, айнан мен у ерда яхши фаолият юритганман. Мен бундан албатта, баҳтиёрман ва клуб ўз мақсадларига эришишида, озгина бўлса ҳам, ёрдамим текканига ишончим комил. Бу мен учун жуда муҳим.


- Миржалол Қосимов ҳақида қандай фикр билдирасиз?

Миржалол Қосимов яхши мураббий эди. У билан боғлиқ ажойиб хотираларим бор. Мен у пайтлар унчалик машҳур ва ном чиқарган футболчи эмас эдим.  Шунга қарамай, ўша пайтларда, у билан ҳам, бошқа бир нечта футболчилар билан ҳам қўпол муомалада бўлганман. Ҳозир нафақадаман. Бироқ, агар “Бунёдкор” мени яна бирга ишлашга таклиф қилса, жон деб қайтган бўлар эдим.

- Чили терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади. Буни мамлакат қандай қабул қилди?

- Менимча бутун мамлакат бундан қайғуда бўлган. Улар Чили тариҳидаги энг яхши футболчилар авлоди эди. Аммо, ўшанда уларнинг бироз омади келмади, чоғи.

- Жаҳон чемпионатида қайси терма жамоага мухлислик қиласиз?

- Мен Мессининг мухлисиман, шунинг учун ҳам, у чемпион бўлишини хоҳлайман. Лекин, Бразилия терма жамоаси ҳам, унинг бош мураббийи ҳам жуда кучли эканини тан оламан.

- ЕЧЛ мусобақасида Мадриднинг “Реал” ўз уйида ПСЖни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жавоб учрашувидан нималар кутяпсиз, “Реал Мадрид” кейинги босқичга чиқа оладими?

- Мен башоратчи эмасман, шунинг учун, олдиндан бир нарса дея олмайман. Аммо, кейинги босқичда мен унданда рақобатбардош “Реал” жамоасини кўряпман.

- Мураббийлик соҳасида ишлаяпсизми?

- Мен Аргентинада ўқийман, телевидениеда ишлайман ва бир нечта қўшма корҳоналарим ҳам бор. Тўғри, мураббийлик соҳасида ўқиганман, лекин, бу касб эгаси бўлишни хоҳламайман.


- “Бунёдкор”га қайтишни истармидингиз?

- Мухлисларимга ташаккур билдириш учун, “Бунёдкор”нинг ҳеч бўлмаса биттагина ўйинида иштирок этган бўлардим.

- Сиз футболчилик фаолиятингизни якунлагансиз. Хайрлашув учрашувини ўтказдингизми?

- Йўқ, ундай бўлмаган. Мен бошқа жойда эмас, айнан “Бунёдкор”да фаолиятимни якунлашни истардим.

- Агарда, “Бунёдкор” жамоасидан хайрлашув учрашувини ташкил қилиш учун сизни Тошкентга таклиф қилса Ўзбекистонга ташриф буюрармидингиз?

- Агар улар мени таклиф қилсалар, клубга аниқ қайтиб борардим. У ерда хайрлашув учрашувини ўтказиш ажойиб бўларди, назаримда. "Бунёдкор"да фаолиятимни бошлаганимга ҳам мана сал кам ўн йил бўлибди.

- Тошкент паловини соғинган бўлсангиз керак?

- Албатта. Дўстларимдан кўп бор уни қандай тайёрлаш мумкинлиги ҳақида сўрардим, аммо ҳеч уддасидан чиқа олмадим.




Хосе Луис Вильянуэва

Туғилган йили
- 1981

Фуқаролиги - Чили

Ўйнаган жамоалари - "Палестино", "Депортес Темуко", "Депортес Овалье", "Кобрелоа", "Универсидад Католика", "Расинг" (Аргентина), "Монаркас Морелия", "Ульсан Хюндай", "Васно да Гама", "Бунёдкор", "Тианжин Тэда", " Депортес Антофагаста", "Бока Унидос", "Магальянес".  Хосе Луис Вильянуэва футболчилик фаолиятини якунлаган.

Вильянуэванинг отаси автобазада директор бўлиб ишлаган, онаси ўқитувчи бўлган. Хосе Вильянуэванинг рафиқаси Фернанде Брюнцли. Улар айни дамда ўғли Хосе Луис ва қизи Асунсьонни вояга етказмоқда.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Ушбу интервьюни championat.asia сайти таҳририяти рухсатисиз газета ёки журналлар чоп этиши тақиқланади.

Рейтинг: +61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика