RU

Последние новости

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  4 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   4 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

Хоразмлик футболчилар ёш “чарм тўп” усталари ҳузурида Новости

Хоразмлик футболчилар ёш “чарм тўп” усталари ҳузурида

Урганч шаҳрида фаолият юритаётган Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати воҳада муҳим ўрин тутади.
Айтиш жоизки, Шерзод Ибодуллаев раҳбарлик қилаётган ушбу даргоҳдан иқтидорли футболчилар етишиб чиқмоқда. Бугунги кунда мазкур мактаб-интернатнинг собиқ тарбияланувчиларидан  кўпчилиги  мамлакатимизнинг номдор футбол жамоалари сафида тўп суришаётир.
  


Чоршанба куни маҳорат масканида ўзига хос тадбир уюштирилди. Бир пайтлар ушбу даргоҳда таҳсил олган, айни дамда ўзбек футболи ривожига муносиб улуш қўшаётган собиқ тарбияланувчилардан бир гуруҳи - “Насаф” жамоаси ҳимоячиси Мақсуд Каримов, “Нефтчи” жамоаси ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов, “Динамо” жамоаси ярим ҳимоячиси Санъат Шихов, жорий йилдан “Машъал-2”га таклиф қилинган ярим ҳимоячи Темур Машарипов, “Хоразм”лик дарвозабон Ғайрат Ўдаев, ярим ҳимоячи Илёс Хайровлар жонажон мактаб-интернатига ташриф буюришди. Фурсатдан фойдаланиб, улар ва ёш тарбияланувчилар иштирокида давра суҳбати ва футбол бўйича “мастер класс” соати ташкил этилди. Эътиборлиси, суҳбат чоғида ушбу футболчиларга берилган энг яхши савол эгалари бўлган ёшлар уларнинг дастхатлари туширилган коптоклар соҳибига айланишди.
  


Тадбирда Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов ва “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Вали Султоновлар ҳам  қатнашиб, “авлодлар учрашуви”га юксак баҳо беришди.
  


- Бугунги тадбиримиз кутилганидан ҳам зиёда ўтди, -  дейди мактаб-интернат директори вазифасини бажарувчиси Шерзод Ибодуллаев. – Давра суҳбати давомида тарбияланувчиларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. “Мастер класс”  машғулоти мобайнида ҳам ёшларимиз кўп нарсани ўрганишди. Булар тадбиримизни янада файзли ва қизиқарли ўтишини  таъминлади.  Келгусида бундай учрашувларни тез-тез  ўтказишни мақсад қилиб қўйдик.
        

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика